Бахтиёр Ашурматов: “Навбаҳор”га таклиф этилган футболчилар пулни биринчи ўринга қўймади”
14 mar 2014 08:31
News
Бахтиёр Ашурматов: “Навбаҳор”га таклиф этилган футболчилар пулни биринчи ўринга қўймади”
“Навбаҳор” бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клуб имкониятидан келиб чиққан холда, таркибни кучайтиришга ҳаракат қилди.
Чемпионат старти олдидан Ашурматов билан боғланиб бир қатор саволларга жавоб олдик.
- Бахтиёр ака, мамлакатимизда ички чемпионат ўйинлари бошланишига ҳам тобора оз фурсат қолмоқда. Айтингчи “Навбаҳор”нинг тайёргарлиги ва селекция жараёнида амалга оширган ишларидан қониқиш хосил қилдингизми?
- Мавсумолди тайёргарлигини имконият даражасидан келиб чиққан холда, яхши ўтказишга ҳаракат қилдик. Учта йиғинни Тошкентда ўтказиб қайтдик. ФЛ Кубогида иштирок этдик. Қолаверса бир қатор ўртоқлик учрашувларида қатнашиб, футболиларнинг имкониятларини текшириб олдик. Шунингдек ўз қароргоҳимизда ҳам маълум муддат машғулотлар олиб борилди. Ушбу йиғинлар давомида бир қатор ўйинчиларни синовдан ўтказдик. Улардан 10 нафарини жамоада олиб қолишга қарор қилдик. Албатта 10та янги ўйинчи қўшиб олиш бу нотўғри. Чунки бу асосий таркибни деярли янгитдан шаклланаётганини англатади. Лекин ўтган йили “Навбаҳор”да ўйнаган бир қатор етакчи футболчиларнинг бошқа клубларга ўтиб кетишганди. Шунинг учун ҳам бу футболчиларни таклиф этишга мажбур эдик. Селекция жараёнида биз ҳар бир чизиққа тенг кучли иккитадан футболчи бўлишига эътибор қаратдик. Менимча буни қайсидир маънода уддаладик. Мавсум бошланишига оз муддат қолди. Ҳавотир бор. Чунки биз таркибни имкон қадар тезроқ шакллантиришга ҳаракат қилдик. Лекин таркибга бироз кечроқ қўшилган футболчилар ҳам бўлди. Шунинг учун уларни асосий таркибда ўйнаб кетишлари учун маълум бир вақт керак бўлиши мумкин.
- Кўпчилик Мансур Саидовнинг “Навбаҳор”га ўтишини энг омадли ҳаридлардан бири бўлганлигини айтмоқда. Шахсан сиз бу борада яна кимларни кўрсатиб ўтган бўлардингиз?
- Жамоамга таклиф этган барча ўйинчиларга ишонаман. Уларнинг ҳар биридан катта натижалар кутиб қоламан. Шогирдларимнинг барчаси майдонга чиққанда чин юракдан футбол ўйнаб, мухлисларга ёқадиган мазмунли ўйин намойиш этишларини кутяпман. Бу борада кимнидир омадли ҳарид деб ҳозирдан айтиш қийин. Ҳаммасини мавсум давомида билиб оламиз. Мухлисларимизнинг футболчиларга берган баҳолари орқали ҳам биз бунга жавоб олишимиз мумкин бўлади. Ўйинлар ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади. Хусусан синов-назорат баҳслари билан расмий учрашув ўртасида фарқ катта. Чунки чемпионат баҳсларида мухлислар томонидан қандайдир босим бўлади. Мансур Саидовга келадиган бўлсак, у яхши футболчи ва шу билан бирга инсонийлик жиҳатдан ҳам намунали шахс. Лекин биргина муаммо шуки, унинг жамоамизга кечроқ қўшилганлигидадир. Шу боис Саидов ҳозирча ўйин-услубимизга тўлиқ киришиб кетмади. Бунга яна озроқ вақт керак бўлади.
- Бундан бир неча кунлар олдин “Навбаҳор”да молиявий муаммолар мавжуд эканлиги ҳақида гап-сўзлар урчий бошлади. Лекин шунга қарамай жамоангиз сафига бир қатор маҳоратли ўйинчилар жалб эта олдингиз. Буни қандай уддаладингиз?
- Тўғри, клуб раҳбарлари моддий томондан муаммоларни бартараф этиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилмоқда. Футболчиларга келадиган бўлсак, улар менга ишониб, яхши жамоа тузамиз деган маънода. Қолаверса курашчан жамоа ташкил эта олсак, Бахтиёр ака билан бирга ишлаб, янада ўсишга эриша оламиз деган фикрга келишди. Очиғини айтганда, клубимизга келган янги футболчилар пулни биринчи ўринга қўйгани йўқ. Шунинг учун бу ерда мураббий ва футболчи ўртасидаги ҳурмат ҳам муҳим ўрин тутди. Бундан ташқари мен клуб раҳбарларига ишондим, футболчилар эса менга.
- Қуръага кўра биринчи турни ўз майдонингларда ўтказасизлар. Шанба куни “Локомотив” билан кечадиган баҳс олдидан қандай фикрдасиз?
- Бу жамоа таркибида юқори савиядаги футболчилар йиғилган. Қолаверса яхши легионерлар жамоага таклиф этилган. Кейин мамлакатимиздаги тажрибали мутахассис Вадим Абрамов клубда иш бошлаган. Шу сабабли ҳам бу ўйин биз учун ўзига хос синов баҳси бўлади дейиш мумкин. Бўлажак учрашувга муносиб тайёргарлик кўришга ҳаракат қиляпмиз. Чемпионатнинг биринчи тури қийин кечади. Лекин шуни ҳам ишонч билан айтиб ўтишим мумкинки, “Локомотив”га ҳам бу ўйинда осон бўлмайди. Умуман олганда биз жамоаларни ажратиб ўтирмоқчи эмасмиз. Рақиб ким бўлишидант қатъий назар ҳар бир ўйинда очко олиш учун ҳаракат қилишимиз керак. Чемпионатнинг дастлабки ўйинини ўртамиёна жамоасига қарши ўтказсак осонроқ бўларди. Лекин бу баҳона бўлмайди. Қайси жамоа билан нечанчи турда тўқнаш келишимиздан қатъий назар фақат очко олиш ва мухлисларни мазмунли ўйин билан хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
- Асосий таркибни аниқлаб олдингизми?
- Айни пайтда қўл остимда ҳар бир чизиқ учун тенг кучли иккитадан футболчи бор. Биласизми бундай пайтда мураббийга осон бўмайди. Чунки барча футболчида етарлича ўйин амалиёти бўлиши учун уларнинг барчасидан қайси пайтда қандай фойдаланишни билиш керак. Қўл остимдаги йигитлар билан суҳбатлашганимда ҳеч кимга асосий таркибдан жой кафолатланмаганлигини ва бунга ҳар бир футболчи ўз меҳнати орқали эришиши мумкинлигини айтдим. Ҳеч қандай таниш-билишчилик кетмайди. Шунингдек футболчининг ёшига ҳам қаралмайди. Кўрсатмаларимизни аниқ ва тўғри бажара олсагина асосий таркибда ўйнайверади. Биз футболчилар билан суҳбатлашганда шунга келишган холда, майдонга тушганда виждонан ўйин намойиш этиб, энг аввало мухлисларни сифатли ўйин билан хурсанд этишга келишиб олдик. Фурсатдан фойдаланиб кириб келаётган янги миллий чемпионатимиз билан мухлисларни табриклаб қоламан. Шу ўринда ҳар куни машғулотларимизга келиб, бизни қўллаб-қувватлаётган ашаддий ишқибозларимизга ҳам самимий миннатдорчилигимни изҳор этиб қоламан. Насиб қилса бу йил уларни чирой ўйинлар орқали хурсанд этамиз деган умиддаман.
Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments