Latest news

11:55Ўзбекистон терма жамоасининг Қатар билан ўйин учун тахминий таркиблари  9 11:44"Навбаҳор" устози, етакчиси ва бошқалар — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 11:22Степан Атоян: "Ўзбек футболида инфратузилма жиҳатидан катта ўзгаришлар амалга оширилмоқда"  3 08:52"Барселона" Ольмони иккинчи даврага рўйхатдан ўтказиши учун яхшигина пул топиши лозим  4 08:41«Барселона» товон пули 100 миллион евро бўлган ҳужумчини сотиб олмоқчи  5 08:17Руд ван Нистелройга Чемпионшипдан таклиф тушди  5 08:03Бундеслига тўпурари фаолиятини АПЛ грандида давом эттирмоқчи  1 07:42ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Қатар меҳмони бўламиз  42 07:30МЮ ёзда 50 миллион евро сарфланган футболчини қишда ижарага бермоқчи  3 00:36Клаудио Раньери "Рома"га келаётганини тасдиқлади. Тез орада клуб мураббийни таништиради  5 23:52Машарипов ва Турғунбоев сафга қайтди. Ўзбекистон МТЖ Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  4 23:29Ўзбекистон терма жамоаси Қатарга қарши муҳим ўйин олдидан расмий машғулот ўтказди  3 22:54Флик "Барселона"га "Байер" ҳимоячисини олиб келмоқчи  3 22:30Умар Эшмуродов ФИФА сайтига интервью берди  9 22:02Тебас: "Мбаппе "Реал"га келганда, энди уларни мағлуб қилиб бўлмайди дейишганди. Футбол математика эмас"  10

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик" News

Бахтиёр Ашурматов: "Келишилган ўйин бўлади деганларга майдонда жавоб бердик"

Ўзбекистон кубоги финали доирасидаги АГМК - "Пахтакор" (3:1) учрашувидан сўнг Бахтиёр Ашурматов ўз фикрларини билдирди.

"Бугунги ўйинда бизни қўллаб-қувватлаб турган водий аҳлига раҳмат айтаман. Майдонда ўйнаган футболчиларим ва захирада қолган футболчиларим билан фахрланаман. Финалда тан олиш керак кўплаб мутахассислар ва мухлислар АГМКга ишонишмаганди. Йигитлар майдонда борларини бериб ўйнашди. Бугунги ўйин уларнинг фаолиятидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлиб қолади. Жамоамиз раҳбариятига раҳмат айтаман", - дейди Ашурматов.

"Энг асосийси ғалаба қозондик. Барча мухлисларга раҳмат айтаман", - дейди учрашувнинг энг яхши футболчиси Йован Жокич.

- АГМК кейинги йил Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритди. Сизнинг клуб билан шартномангиз қачонгача мўлжалланган?

- Шартномам йил охирида тугайди, агар яхши жамоа туза олсак шартномани узайтириш борасида музокара ўтказамиз деб келишиб олгандик. Олдинда Суперлиганинг 5та тури бор. Мана шу баҳсларни муносиб ўтказиб олсак кейинги тақдирим борасида раҳбарият билан гаплашамиз.



- АГМК футболчиларига кубок финалида ғолиб чиқишгани учун қанча мукофот пули берилиши ҳақида гап-сўз бўлдими?

- Очиғи айтаман финалдан олдин йигитлар майдонга янги тарих яратиш учун чиқишди. АГМК шарафи учун ўйнашди. Ўйиндан олдин футболчилар бу мавзуни очишмади ҳам, биз кубокда ғолиб бўлдик. Энди ўйинчиларни муносиб рағбатлантириш раҳбариятга боғлиқ.

- Ҳам футболчи ҳам мураббий сифатида Ўзбекистон кубогини қўлга киритган иккинчи инсон бўлдингиз. Биринчиси Миржалол Қосимов эди.

- Бу статистикани ўйиндан олдин кўргандим. Миржалол Қўшоқовичнин йўлини берганидан хурсандман. Очиғи футболчи сифатида кубок ютишдан кўра мураббий сифатида ютиш жуда оғир. Сабаби мураббий бўлиб бутун жамоага жавоб берасиз.

- Ҳакамларага эътирозингиз йўқми?

- Ғалаба қозонган бўлсак қандай эътироз бўлиши мумкин (кулади). Ҳакамлар бугун яхши ишлашди, "Пахтакор"нинг салобати босгани йўқ.

- Учрашувдан олдин АГМК келишилган ўйинда ютқазиб беради деган гап-сўзлар бор эди. Мана шундай гап тарқатиб юрганларга нима деган бўлардингиз?

- Бундай гап-сўзлар бор эди. Худога шукур майдонда юзимиз ёруғ бўлди. Тўғри "Пахтакор" кучли, лекин ўйинда жамоаларнинг имконияти тенг. Бугун муносиб ўйин кўрсатиб, бизга ишонмаган одамларга майдонда жавоб бердик деб ўйлайман.


Rating: +68   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика