Анзур Исмоилов: "Тўхтахўжаевга яна бир нечта ўйин керак"
05 oct 2015 11:53
News
Анзур Исмоилов: "Тўхтахўжаевга яна бир нечта ўйин керак"
"Чанчун Ятаи" ҳимоячиси 28 сентябрь куни Тошкентга келган эди.
"Баҳрайн сафарда бизга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган КХДРдан кейинги иккинчи жамоа. Лекин бизни бу чўчитаётгани йўқ. КХДРдаги мағлубиятдан сўнг футболчилар олдида йўқотилган уч очкони, қолган ўйинлар орқали максимал миқдорда тўлдириш вазифаси қўйилган. Буни аввало ўзимиз англаб турибмиз. Сўнгги иккита ўйинда 6 очко ишладик. Қолган баҳсларда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Фақат Денисовни сафдан чиққанлиги кичик ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Марказий ҳимоячи сифатида шерикларимни тартиб асосида ушлаб туришим керак. Тўхтахўжаевга келсак, агар мени ҳам ҳозир қанотга қўйишса ўзим билмаган ҳолда марказга ўтиб қолаверишим мумкин. Исломда ҳам шу ҳолат кузатилди. Яна 2-3та ўйиндан кейин у бу нуқтани ўзлаштириб олади деб ўйлайман. Баҳрайн терма жамоаси эса сўнгги турда яхши ўйнади. Манамада бизни қизиқ ўйин кутиб турибди", - дейди Анзур Исмоилов.
Comments