Latest news

13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  2 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  37 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  8

Андрей Фёдоров: “Ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонмади, аксинча мезбонларга ютқаздик” News

Андрей Фёдоров: “Ўйинда “Навбаҳор” ғалаба қозонмади, аксинча мезбонларга ютқаздик”

“Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида ОАВ вакилларининг саволларига “Нефтчи” бош мураббий Андрей Фёдоров жавоб қайтарди:
- Биринчи навбатда “Навбаҳор” жамоаси аъзоларини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли равишда уч очкони қўлга киритишди. Нима учун деганда мезбонлар бу каби иштиёқ ва хоҳиш билан ғалаба қозонишга ҳақли эдилар. Ўйин борасида гап кетганида, “Навбаҳор” бизни мағлуб этмади. Аксинча биз “Навбаҳор”га ютқаздик. Негаки, футболчиларимиз ўз хатоларимиз, тўп йўқотишлар туфайли рақиб руҳиятини кўтаришди.

Биринчи бўлим ўрталарида ўйинни тенглаштириб, танаффусга қадар ҳисобни очганимиздан кейин ҳаммаси кўнгилдагидек кечаётганди. Иккинчи бўлимдаги тезкор гол наманганликларга қўшимча куч бағишлади. Айнан шу иштиёқ туфайли “Навбаҳор” ўз мақсадига етишди. Биз майдон эгаларининг бу ўйинига қурол топа олмадик. Ўйин бошларида, ўзимиз истагандек ҳаракат қила олмадик. “Навбаҳор” эса учрашувни кутганимиздек ўтказди. Мезбонларнинг бу ўйинларига қарши ҳимояда умуман бошқача тарзда ҳаракат қилишимиз керак эди. Ўйин бошларида кўп хатоларга йўл қўйдик. Кейинчалик вазиятни ўнглашга эришгандик. Биринчи бўлим боришидан келиб чиққан ҳолда фикр юритиладиган бўлса мағлубиятимиз ҳақида гап бўлиши мумкин эмасди. Умуман олганда бугун икки хил бўлган таймларга гувоҳ бўлдик.

“Дерби” мақомига эга ўйинлар осон руҳда ўтмайди. Футболчиларимиз буни ҳис қилишлари керак эди. Бу жамоамизнинг ички иши, шу сабабли ўйинни йиғилишларимизда муҳокама қиламиз.

"Навбаҳор" матбуот хизмати
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика