Андижон вилояти ҳокими клуб вакиллари билан учрашди
27 jan 2017 08:25
News
Андижон вилояти ҳокими клуб вакиллари билан учрашди
Кеча Андижонда, касаба уюшмаларининг анжуманлар залида вилоят ҳокими йиғилиш ўтказди.
Унда «Андижон» жамоаси раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар, «УзДонгЖу» жамоаси вакиллари ва вилоятдаги футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати раҳбари, мураббийлар, ёш ўсмир футболчилар ҳамда ишқибозлар клуби фаоллари иштирок этди. Бундан кўзланган мақсад, ортда қолган 2016 йилда йўл қўйилган хатолар, «Андижон» жамоасининг олий лигани тарк этгани умуман клубнинг қониқарсиз натижаси ҳақида сўз борди. Эндиликда ушбу йўл қўйилган хатоларни бошқа такрорламасликка, вилоят футболи инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш учун жиддий иш олиб бориш кераклиги, белгиланган йиллик бюджетдан тўғри ва аниқ дастур асосида фойдаланиш тўғрисида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қаттик куюниб гапирди.
2017 йилда «Андижон» жамоасини кучлилар сафига қайтиши ниҳоятда муҳим эканлиги ҳам таъкидлаб ўтилди. Шунингдек вилоят ҳокими йиғилишда болалар футболида мустаҳкам пойдевор қуриш, маҳаллий футболчилар билан кўп йиллик шартномалар имзолаш, улар учун ҳар томонлама қулай шароитларни яратиб бориш, келгусида «Андижон» жамоаси учун замонавий тарзда қароргоҳ барпо этиш ва бу устида яқин орада қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш лозимлигини тегишли масъул ҳодимларга вазифа қилиб белгилаб берди.
Йиғилишда вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Азизбек Сулаймонов, «Андижон» ФК вице-президенти Жаҳонгир Мадихонов ҳам сўз олиб ўз фикрларини билдириб ўтди.
Қолаверса «Футболга ихтисослаштирилган мактаб интернати» тарбияланувчилари номидан Абдувоҳид исмли иқтидорли футболчи ҳам берилган имкониятдан фойдаланиб сўзга чиқар экан, 2016 йилда бир нечта мусобақаларда ғолиблик нашидасини суришгани, келгусида энг асосийси «Андижон» ва «УзДонгЖу» жамоаси учун муносиб профессионал футболчи бўлиб етишишига вада бериб, бунинг учун машғулотда ўз устиларида жиддий ишлашларини айтиб ўтди.
Ишқибозлар фаоллари номидан Нодирбек Тўйчиев ҳам сўзга чиқиб, вилоят ҳокимига футболга қаратаётган эътибори ва кўрсатаётган амалий ёрдами учун мухлислар номидан миннатдорчилик билдирган холда жамоани ҳар қандай холатда қизғин қўллаб-қувватлашларини айтиб, клуб ривожи йўлида ўз таклифларини билдириб ўтди.
Вилоят ҳокими эндиликда ҳафтанинг маълум бир кунида футбол соҳасида фаолият юритаётган вакиллар билан учрашув ташкил этиш борасида таклиф киритиб, қишлоқ ва туманларда оммавий футболни ривожлантириш, ёшлар иштирокида турли ҳил мусобақаларни ташкил этиш борасида ҳам таклифларни ўртага ташлади.
Шу тариқа ишчан ва самимий руҳда кечган йиғилиш ўз якунига етди.

Link :
Source : fcandijon.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments