Latest news

22:53Вадим Абрамов Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидаги қуръа ҳақида ўз фикрини билдирди  0 22:28Саудия Арабистони чемпионати. "Ар Риёд" ва "Ал Файха" ўзаро нурсиз дуранг ўйнашди, Шукуров 90 дақиқа ҳаракат қилди  2 22:11Элдор Шомуродов "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси бўлишга номзод!  7 21:47Осиё футбол конфедерацияси 2026 йилги аёллар Осиё кубоги саралаш босқичи ўйинларга мезбонлик қиладиган саккиз мамлакатни эълон қилди  0 21:22Виктор Осимхен "Манчестер Юнайтед"га ўтиш бўйича қарор қабул қилди  1 20:57Моуринью "Галатасарой"ни ирқчиликда айблагани учун судга бериши мумкин  0 20:31Сергей Чигодаев бошчилидаги Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг бугунги машғулотларидан суратлар  3 20:16Машарипов ўйнаётган "Истиқлол"га янги бош мураббий тайинланди  0 19:35Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичига қуръа ташланди  28 19:17Ўзбекистон кубоги финалига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум бўлди  11 18:57Жарред Брэнтуэйт - "Реал"нинг мақсади  2 18:29"Милан" ва Пулишич 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. Вингернинг маоши 5 млн еврогача оширилади  0 18:00"Барселона" Гринвуд номзодига қайтди  3 17:35"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди  3 17:01Бабаян терма жамоадан нега "чопгани", футболни ким сабаб тугатгани ҳақида - Санжар Турсунов  4

Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим" News

Александр Хомьяков: "Олий лигага муддатдан олдин чиқишимизни сезгандим"

Муборакда кечган “Машъал” – “Косонсой” баҳси якунига етгач, одатдагидек “газчилар” бош мураббийи Александр Хомяковдан интервью олдик.
-   Александр Андреевич, “Машъал” муддатидан аввал олий лигага қайтди ва бу билан сизни табриклаймиз. “Косонсой” билан кечган баҳс ҳақида нима дея оласиз?
-   Ўйиннинг биринчи тайми бирмунча яхши кечди. Аммо учта гол уриб олганимиздан сўнг рақибнинг шашти анча пасайиб кетди ва иккинчи тайм унчалик қизиқарли бўлмади. Танаффусдан сўнг эса яна икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиқдик. Қолаверса, бу баҳсни ютган тақдирда олий лигага йўлланма олишимизни билардик. Мана, биринчилик тугашига тўрт тур қолганда вазифани бажардик.

-   Навбатдаги учрашувлар қандай суръатда кечади? “Машъал” бемалол ҳаракат қилса керак?

-   Вазифани бажардик, лекин бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Чунки раҳбарият жамоа олдига биринчи ўринни эгаллаш вазифасини қўйган. Шу боис қолган тўртта учрашувда ҳам фақат максимал натижани кўзлаб ҳаракат қиламиз.

-   Мавсум бошида “Машъал”нинг муддатдан олдин олий лигага чиқишини кутганмидингиз?

-   Албатта, кутгандик. Негаки шунга яраша тайёргарлик кўргандик. Иккинчи босқич бошлангач, август-сентябрь ойларида ҳаммаси ҳал бўлади деб ўйлагандим, лекин сафарда “Оқтепа” ва “Чуст-Пахтакор”га имкониятни бой берганимиз вазифани уддалаш бироз ортга сурилишига сабаб бўлди. Натижада октябрь ойига келибгина ўз мақсадимизга эришдик.

-   Аббос Шодмонов нима учундир кам ўйин амалиётига эга бўлмоқда.

-   У жароҳатидан яқинда қутулди ва секин-аста формасини тиклаб боряпти. Тўғри, ўтган учрашувда у захирада қолди. Бугун эса иккинчи бўлимда майдонга туширдим. Умуман олганда, Аббоснинг ўйини менга ёқади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика