Александр Ежов: "Футболчиларимга ҳарактер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман"
03 oct 2020 13:05
News
Александр Ежов: "Футболчиларимга ҳарактер кўрсатишгани учун раҳмат айтаман"
"Иккинчи ўйиндирки бор кучимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. Тўпни назорат қиляпмиз. Лекин, вазиятлардан фойдаланишда оқсаяпмиз. Кўраётган бўлсангиз ҳар бир учрашувда голга тортадиган юз фоизли вазиятлар яратяпмиз. Йигитларга ҳарактер кўрсатишгани учун раҳмат айтиб қоламан. "Нефтчи"да ҳам гол уриш учун яхши вазиятлар юзага келди. Шундай бўлсада футболчилар қўлларидан тушурмасдан оҳиригача курашишди",- дейди Александр Ежов.
- "Хоразм" жамоасига нима етишмаяпти?
- Нафақат бугунги ўйинда балки жамоамизда муаммолар етарлича. Селекция ишларини амалга ошира олмадик, жамоани кучайтириш мақсадида бир нечта футболчиларни таклиф қилишимиз учун молиявий ҳолатимиз жавоб бермайди. Иккинчидан ўз базамиз, машғулот майдонларимиз йўқ. Футболчи келадиган бўлса биринчи галда жамоадаги шароитларга эътибор қаратади. Бошқа жамоаларга ўхшаб ўзимиз истаган ўйинчиларни ололмаймиз.
- Ёш футболчи Ҳабибулло Матёқубовнинг ўйинлари ҳақида фикрингиз қандай?
- Ушбу футболчи билан учинчи йил ишлашим. Бугун ҳам майдонда ўзини аямади ва бор кучи билан ҳаракат қилди. У келажакда терма жамоа даражасигача чиқиши мумкин. Ўз устида ишласа, машғулотларда меҳнат қилса миллий жамоада ўйнаб кета олади.
Comments