Latest news

10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита дахшат ўйинлар бор  2 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  14 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  20 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  5 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58

Акмал Рустамов: “Йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз” News

Акмал Рустамов: “Йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз”

Олий лига йигирма олтинчи тури доирасида “Қизилқум” — “Бунёдкор” жамоалари ўзаро куч синашади. Ушбу ўйин олдидан навоийликлар ҳимоячиси Акмал Рустамовнинг фикрлари билан қизиқдик.
— Охирги турда Бекободда тенг курашлар остида ўтган баҳсда қимматли очколарни қўлдан чиқазганимиз жуда аламли бўлди, — дейди Акмал Рустамов. — Чемпионатда кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Навбатдаги ўйинда янада жиддий рақибга қарши майдонга тушамиз. “Бунёдкор” жамоаси бежизга чемпионлик учун курашмаяпти. Аммо бу уларни мағлубиятга учратиб бўлмайди, дегани эмас.

Тан олиш керак, айрим учрашувларда қимматли очколарни бой бердик. Шу боис, мавсумнинг қолган саноқли ўйинларида йўқотилган очколар ўрнини қоплашга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан фақат ғалаба кутишмоқда. Буни жамоадошларим ҳам юракдан ҳис қилишмоқда. Шу боис, бугун ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.
Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика