Latest news

12:25"Олимпик" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин   2 12:18U-20 Осиё кубогига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан ўйнайди  14 12:04U-20 Осиё кубоги. Ўзбекистонга аввалги мусобақаларда гуруҳда қайси терма жамоалар рақиб бўлган?  2 11:51Луис Энрике: "Натижа адолатли бўлмади. Биз "Атлетико"дан кучлироқ эдик"  4 11:30Катанец нега айнан Адҳамзодани чақирди?  25 11:10Ришарлисон жароҳат сабаб "Тоттенхэм"нинг бўлажак ўйинларини ўтказиб юборади  0 10:45"Манчестер Сити" захира дарвозабони Ортега илк бор Германия термасидан чақирув олди  1 10:24Суперлига. Абрамов бугун собиқ жамоасига қарши, "Олимпик" Олмалиқда меҳмон   0 10:21"Ливерпуль" ва "Челси" "Вулверхэмптон" ҳимоячиси учун курашади  0 09:52Палмер "Арсенал"га қарши ўйнай олмаслиги мумкин  2 09:30Бугун U-20 Осиё кубогига қуръа ташланади!   9 09:00"Реал Мадрид" "Лейпциг" ҳимоячисини ўзининг асосий трансфер мақсадига айлантирди  4 08:29ПСЖ "Астон Вилла" тўпурарини ўз сафида кўрмоқчи  0 08:10БУМ! Криштиану Роналду "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин   29 07:33"Тоттенхэм" ва "Ювентус" Эндрикни ўз сафида кўрмоқчи  2

... - Абрамов - Абрамов - Бабаян - Қосимов News

... - Абрамов - Абрамов - Бабаян - Қосимов

Абрамовдан аввалги ўйинларни шарҳламоқчи эмасман, у кўпчилик учун тарих бўлиб улгурган.

Келинг, сўнгги 3та цикл биз учун қандай кечгани ва қаерда хатоларга йўл қўйганимизни таҳлил қилиб чиқамиз. Сабаби айнан шу учта циклда ўзим тўғридан-тўғри иштирок этганман. Ундан аввалги циклларда биз ҳал қилувчи босқичларга етиб келмаганмиз.

Пекин-2008. Бош мураббий: ВАДИМ АБРАМОВ.


Бу пайтда Абрамов "Трактор" бош мураббийи сифатида фаолият олиб борарди. Пойтахтнинг ўша пайтдаги иккинчи жамоасида молиявий ҳолат жуда ачинарли бўлган. Шунинг учун Карленович бошқа клублардан қолган футболчилар билан жамоа тузар, ҳар йил бошида Республика бўйича танлов эълон қилиб, 100га яқин ёш футболчилар ичидан 2-3 нафарини танлаб оларди. Ёшларга имконият бериши билан танила бошлаган мутахассиснинг камчиқим "Трактори" юриб турарди. Абрамов Ўзбекистонга илк маротаба майда "пас"ни олиб кирган мутахассис. Кейинчалик "Барселона"да такомиллашган бу услуб ўша пайтлар "Арсенал" томонидан ажойиб тарзда амалга ошириларди.


1985-87 йилда таваллуд топган "олтин авлодимиз" 1-босқичда Тожикистонни икки ўйин натижасига кўра 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратган. 2-босқичда биз Жанубий Корея, БАА ва Яман ўрин олган гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб ҳал қилувчи раундга йўл олганмиз. Ўша пайтлар яхши футболчиларнинг кўплигидан муқим сардор бўлмаган. Бир қарасанг Аҳмедов, бир қарасанг Рисқуллаев. Орада Ҳайдаров ва Саломов ҳам сардорлик боғичи билан майдонга тушар эдилар.

Ҳал қилувчи босқичда жуда хунук натижа қайд этганмиз. 4та жамоа ичида 4-ўрин! Жанубий Кореяни Олимпиадага кузатганмиз. Сурия терма жамоасини бугунги кунда мағлубиятга учрата олмаётганимиздан хафа бўлмасак ҳам бўлади. Ўша йиллари ҳам Сурияни мағлуб эта олмаганмиз. Абрамовнинг циклдаги энг катта хатоси "тракторчилар" дарвозабони Азиз Ашуровга дам бермай барча ўйинларга қўйгани эди. Ўша даврда Элдор Тожибоев "Пахтакор"да ҳам асосий таркибда фаолият олиб борарди.


Ҳал қилувчи босқич натижалари:
Ж.Корея - Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон - Сурия 0:0
Ўзбекистон - Баҳрайн 1:2
Баҳрайн - Ўзбекистон 2:0
Ўзбекистон - Ж.Корея 0:0
Сурия - Ўзбекистон 3:3



Терма жамоанинг асосий футболчилари: Азиз Ҳайдаров, Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов, Садриддин Абдуллаев, Шавкат Саломов, Вагиз Галиулин, Вадим Афонин, Марат Бикмаев, Аҳрол Рисқуллаев, Виталий Денисов, Фарҳод Тожиев, Нодир Қўзибоев.  


Лондон-2012. Бош мураббий: ВАДИМ АБРАМОВ.

Аслида бу жамоа Аҳмад Убайдуллаев томонидан шакллантирганди. Жаҳон чемпионатидаги омадсизликдан сўнг унга чиқиш эшиклари кўрсатилди ва ўрнига Вадим Абрамов номзоди иккинчи марта илгари сурилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан параллел равишда олимпия терма жамоасини қабул қилиб олган Вадим Карленович учун омадсиз йил 2012 йилга тўғри келди. Бу сафар рейтингимиз баланд бўлгани учун иккинчи босқичдан саралаш ўйинларига киришдик. Бу ерда Ўзбекистон икки ўйин натижасига кўра Гонконг терма жамоасини мағлубиятга учратган. Гуруҳ эса кучли терма жамоаларни ўз ичига олди, БАА, Ироқ ва Австралия. Омар Абдулраҳмон бошчилигидаги БААнинг "олтин авлоди" Осиё Кубоги-2019нинг асосий фаворити бўлиб турганини биласиз. Гарчанд бу сафар Абрамов қол остида юлдузлар кўп бўлмаган бўлмаса-да, лекин улар ЖЧ ҳавосини олган эдилар. Ягона хато Вадим Карленович мураббийлар штабини туза олмаганида бўлди. Мураббийлар штаби қуйдагича кўриниш олди, Вадим Абрамов, Марат Мифтахутдинов ва Тоҳир Кападзе.

Бу босқичда иккита эсдан чиқариб бўлмас иш бўлган. 3-турга келиб БАА тўплаган очколар сони 2 эди. Бир қарашда улар бизнинг рақибимиз эмас. БААда дуранг ўйнаб келган Ўзбекистонда 5 очко. БААдан фарқли равишда иккинчи даврада тақвим бизнинг фойдамизга тузилган. Асосий рақиблар БАА ва Австралияни Тошкентда қабул қиламиз. Лекин... БАА - Ироқ (0:2) учрашуви натижаси бекор қилинди. Натижада БАА бизга 3 очкога етиб олди. Ҳаммаси шундан бошланди. Австралияни мағлубиятга учратганимиздан кейин Ироққа мағлуб бўлдик. Сўнгги тур ЖАР стадионида бўлиб ўтиши керак. Стадион лиқ тўла. Ўзбекистонда 8 очко, БААда 11. Агар ғалаба қозонсак ўзаро ўйинлар натижасига кўра Лондонга биз борамиз. БААнинг осмондан келган уч очкоси бўлмаганида эди дуранг ҳам бизнинг фойдага бўларди.

Финалда туппа-тузук ғалаба қозониб турибмиз. Ўша ўйин кечагидек ёдимда. Зотеев ва Мусаев биринчи бўлимнинг ўзидаёқ худдики ўйин натижасини ҳал қилиб бўлишган. Иккинчи тайм бошида Абрамов араб ҳимоячиларини чалғитиб турган Иван Нагаев ўрнига Шерзод Каримовни туширади. Бу эса рақибларимизга энди бемалол ҳужумга ўтиш учун имкон берар эди. Худди шундай бўлди ҳам. Аҳмад Халил 51 ва 55-дақиқаларда иккита гол уриб ҳисобни тенглаштирди. Дуранг БАА учун айни муддао бўлиб турган бир пайтда, 90+3-дақиқада учинчи тўпни дарвозамиздан ўтказиб юбордик. Шу куни Бобур Омонов деган ҳимоячимиз фаолиятидаги энг ёмон ўйинини ўтказди. Санжар Қувватов ҳам Ҳалилнинг зарбаларини қайтара олмади.




Ҳал қилувчи босқич натижалари:
Ўзбекистон - Ироқ 2:0
БАА - Ўзбекистон 0:0
Австралия - Ўзбекистон 0:0
Ўзбекистон - Австралия 2:0
Ироқ - Ўзбекистон 2:1
Ўзбекистон - БАА 2:3


Терма жамоанинг асосий футболчилари: Шерзод Каримов, Иван Нагаев, Темурхўжа Абдухолиқов, Мурод Холмуҳамедов, Акмал Холмуродов, Санжар Қувватов, Олег Зотеев, Кенжа Тўраев, Фозил Мусаев.

Рио-2016. Бош мураббий: САМВЕЛ БАБАЯН.

Бир цикл аввалги хатолардан тўғри хулоса қилинмади. Яна Олимпия терма жамоанинг рули, МТЖ бош мураббийига тутқазилди. Иккита "фронт"да хизмат қилган Самвел Бабаян ҳам аввалги мураббийнинг натижасидан ўта олмади. Илк марта Олимпиада йўлланмасига Осиё чемпионати орқали эга чиқиладиган бўлди. Дастлабки саралаш босқичида Шуҳрат Мақсудов терма жамоага бошчилик қилди. Бангладешда бўлиб ўтган мусобақада Сурия синдроми туфайли гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритди. Бугунда қитъамизнинг энг кучли футболчиларидан бири Омар Хрбин дубл қайд этиб Бангладешда ўтган саралашда мағлубиятга учрашимизга сабаб бўлганди. Мўъжиза бизнинг Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритишимизга сабаб бўлди. Энг яхши иккинчи ўрин учун ажратилган 5та ўрин сўнггиси бизга насиб этди. Агар сўнгги турда Жанубий Корея Индонезияни минимал ҳисобда мағлубиятга учратганида Қатардаги Осиё чемпионатига Ўзбекистон ўрнига Индонезия борарди. Шундан сўнг терма жамоа штабида ўзгариш бўлганди.

2016 йил январь ойида Қатарда бўлиб ўтган мусобақада Самвел Бабаян мағлубияга учради. Унинг энг катта хатоси таркибида маҳоратли дарвозабон Акмал Турсунбоев туриб мусобақага тайёр бўлмаган Абдумавлон Абдужалиловни қўйгани бўлган. Камига Искандеров ҳам мусобақага тайёр бўлмаса-да асосий таркибда тушаверган. Мусобақага чиқиш-чиқмаслик тақдиримиз бор-йўғи 6 кунда ҳал бўлганди. Ўша мусобақани бевосита Дохадан сайтда ёритгандим. Ундан олдинги саралашда танқидий мақолалар газетада босилган бўлса, бу сафар айнан шу сайтда чиққанди. Айнан шу мусобақада биз олимпиада йўлланмасини қўлга киритишимиз мумкин эди. Афсуски, Самвел Бабаян билан бу ишни бажара олмаганмиз.

Ҳал қилувчи босқич натижалари:
Ўзбекистон - Жанубий Корея 1:2
Ўзбекистон - Ироқ 2:3
Ўзбекистон - Яман 3:1


Терма жамоанинг асосий футболчилари: Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Соҳибов, Жалолиддин Машарипов, Акмал Турсунбоев, Жамшид Искандеров, Отабек Шукуров, Элдор Шомуродов, Игорь Сергеев, Максимилиан Фомин.

Токио-2020. Бош мураббий: МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ.

ЎФА матбуот хизмати бугун ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимовни терма жамоа бош мураббийи деб эълон қилди. Саралаш босқичи 2019 йил Тошкентда бўлиб ўтади. Таиландда эса 2020 йилнинг январь ойида Осиё чемпионати. Бу босқичда бизга осон бўлмаслиги аниқ. Эътибор берган бўлсангиз, йилдан йилга футболчиларнинг савияси тушиб боряпти ва бизнинг олимпия терма жамоамизнинг натижалари ҳам йилдан йилга орқага қараб кетяпти. Равшан Ҳайдаров бошқарган жамоани Олимпия терма жамоаси билан адаштирмаслигингизни сўраган бўлардим, бу бошқа-бошқа жамоа.


Хўш, биз Токио йўлланмасини қўлга кирита оламизми? Бунинг учун қилиниш керак бўлган энг муҳим ишлардан бири 1-лига савиясини ошириш, бугунги ПРО-лиганинг иккига бўлиниб кетгани, ёшлар лигаси бетартиб ўтаётгани ҳамда у ерда ёш футболчилар учун чегара 23 қилиб қўйилгани катта муаммомиз аслида. Авваллари ёшлар лигасида албатта маълум чегара бўларди. Ҳозир эса чегара ўзгача. 23 ёшдан ошмаса бўлгани ва 4 нафар истаган ёшдаги футболчини туширса бўлади. Демак, бу катталар лигасидан бошқаси эмас. Агар биз 18 ёшли икки футболчини ёшлар лигасида тўп тепишини мажбурий қилиб қўйганимизда эди, албатта 28 нафар футболчидан бири асосий таркиб назарига тушган бўларди. Эртанги кун биносига пойдевор бугун қўйилади. 1997 йиллар билан бугун шуғулланишни бошлаган бир пайтимизда, Республика бўйлаб 2001 йилда тарбия топаётган футболчиларимизни унутмаслигимиз керак. Бунинг учун ҳудудий 2-лигалар талаб даражасида бўлиши керак.

Қисқаси, Қосимов жуда қийин вазифа олдида турибди. Унинг олдида турган машаққатли 1,5 йил осон ўтмаслиги аниқ. Ўйлаймизки, Қосимовга яратиладиган шароит Куперникидан кам бўлмайди.

Rating: +61   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика