Latest news

08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  2 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  20 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  10 21:58Миржалол Қосимов: "Мағлубиятга лойиқ ўйин кўрсатмадик"  7

Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш" News

Вадим Абрамов: "Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш"

Ўзбекистон Кубоги 1/2 финалидан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (0:0) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Голсиз ўйин бўлган бўлса ҳам мухлислар учун қизиқарли ўйин бўлди деб ўйлайман. Биринчи бўлимни ёмон ўтказмадик. Иккинчи бўлимда эса ўйинимизда пасайиш кузатилди. Кейин эса класс ўз сўзини айтди. "Пахтакор" пенальтилар сериясини яхшироқ ижро этди, биз эса "лотерея"да хато қилдик. Йигитлардан миннатдорман улар кучли рақибга қарши курашишди ва борини беришди. Футбол шундай ўйин. Бугунги натижа шундай бўлиши керак экан"  - деди Вадим Абрамов учрашувидан якунланганидан сўнг.

- Жамоангиз финалга бир қадам қолганида мағлуб бўлгани сизни хафа қилиши аниқ. Бироқ "Пахтакор" таркиб жиҳатдан ва кўплаб бошқа факторлар бўйича "Динамо"дан устун эди. "Пахтакор" чемпионатда деярли барча имкониятларини йўқотди ва бор эътиборини Кубок баҳсларига қаратди. Бугунги учрашув пенальтилар сериясига қадар давом этди. Ўйин шунчалик чўзилгани, бугун "Динамо" муносиб ўйин намойиш этгани ва охиригача курашганини англатади. Жамоангиз фақатгина пенальтилар сериясида мағлуб бўлгани бироз бўлса ҳам мағлубият алами ҳиссини камайтира олдими? Масалан, "Динамо" бугун асосий вақтда мағлуб бўлса ҳам, ушбу воқейлик сенсация дея қабул қилинмас эди. "Пахтакор" барибир фаворит эди....

- Бу ҳақда гапириш қийин. Мисол учун, асосий вақт ёки экстра таймларда мағлуб бўлганимизда ҳам аҳамияти йўқ эди. 11 метрлик зарбалар сериясида мағлуб бўлдик, аммо бу натижамиз учун медал беришмайди. Барчаси унутилади, келажакда эса тарихда "Пахтакор" "Динамо"ни ярим финалда мағлуб этган дейилади ва бўлди. Ўйин ҳам унутилиб кетади. Ўтган мавсум Кубок баҳсларининг бирортасида мағлуб бўлмадик, лекин мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунладик. Жорий мавсумда эса асосий вақтда енгилганимиз йўқ. Бироқ финалда эмасмиз. Афсуски ҳаёт шундай. Мағлубиятни тўғри қабул қилишимиз ва давом этишимиз керак. Суперлига ўйинлари олдинда, йўқотилган очколар бўйича етакчилардан биримиз. Умуман олганда, жорий мавсум "Пахтакор"га асосий вақтда мағлуб бўлмадик. Мухлисларимиз ранжишганидан хабардорман. Уларни ҳам тушунаман.

- "Динамо" кетма-кет иккита ўта муҳим ўйинда мағлуб бўлдик. Энди жамоани руҳлантириш қийин бўлса керак? Руҳий ҳолат анча ёмонлашиб кетиши мумкин. Лекин тақвим бўйича кейинги рақиблар унчалик кучли эмас...

- Мен бундай демаган бўлардим. Ҳар бир рақибга сиз айтганингиздек ёндашув қилсак, мавсум биз учун омадсиз ўтаётган бўларди. Тўғри ёндашув қилиш керак. Профессионализм ҳам шундай вазиятларда сезилади. Олдинда 9та ўйинимиз бор. Қолган жамоаларда эса 8та учрашув қолган. Биз ҳали курашдамиз ва давом этишимиз керак. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ ва ҳали ҳаммаси олдинда.

- Ўтган мавсум якунида, яъни сўнгги 5-6 учрашувда "Динамо" кетма-кет мағлуб бўлганди ва мавсум якунини омадсиз ўтказган эди. Бугун жамоа Кубокдаги иштирокини якунлади. Ўтган мавсум сўнгидаги "омадсиз" сценарий такрорланмаслиги учун нималар қилишини керак деб ўйлайсиз?

- Ўтган мавсум якунида медаллар учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлгандик ва лигани тарк этиш хавфи йўқ эди. Ўртада бўлиб қолганимиз учун шундай ҳолат кузатилган эди. Шунингдек, бу йил жамоа ўтган мавсумдагидан кўра кучлироқ деб ўйлайман.

- Пенальтилар серияси ўзбек футболи учун муаммога айланиб қолди. Терма жамоамиз ҳам сўнгги катта мусобақани сериядаги мағлубият туфайли тарк этди. "Динамо" пенальтиларни машқ қилганмиди? Иккинчидан, Ҳожимирзаев жамоадаги энг тажрибали футболчилардан бири. Гол уриш у жуда совуққон, аммо сериядаги имкониятидан фойдалана олмади. Ҳожимирзаевдан ташқари бошқа ўзбек футболчилари ҳам пенальтидан унумли фойдалана олишмаяпти. Бу салбий тенденциянинг сабаби нимада?

- Марко ҳам гол ура олмади. У ўзбек эмас. Пенальти шундай нарса, ҳар қандай футболчи гол ура олмаслиги мумкин. Ўз вақтида Баджо пенальтидан гол ура олмаган, Месси ҳам зарбада адашган. Бу жуда қийин иш. Катта босим. Ҳакамлар ва футболчилар босим туфайли хато қилишади. Бундай вазиятда босим жудда катта бўлади. Мен машғулотларда ўнта зарбадан ўнтаси голга айлантиришим, майдондаги имкониятдан ҳам унумли фойдалана оламан дегани эмас. Марко ҳар доим гол уриб келган, "Насаф"га қарши ўйинда "паненка" зарбасини ижро этганди. Ратиньо ҳам "Навбаҳор"га ўйинда гол ура олмаганди. Агар пенальтидан гол ура олганимизда очколаримиз сони кўпроқ бўлган бўлар эди. Бугун ҳам шундай бўлди, афсуски.

Rating: +4   

Comments

+6   
26 sep 00:26:06
Google User
Reply to comment by Абд
Meni nimaga jahlim chiqadi, achinaman, bilasizlarmi???? Har yili bir- ikkita Vatanimizdagi "kuchli" jamoalari g'olib bo'ladi va har doim xalqaro maydonlarda shalvirab qolaverishadi, afsus... Shu jumlasan "Nasaf" ham... Juda bo'lsa, guruhdan chiqishadi, xolos... Tez- tez yangi jamoalar "Andijon" kabi chiqib turishsa, yaxshi bo'lardi... Agar "Paxtakor" kubok orqali OChLga chiqsayam, kelasi yilga OChL yarim finaligacha bora olishiga aqlim yetmaydi... Chunki kamida 20 marotaba ishtirok etgan va har bahorda shu bo'lar takror, deb qolaveramiz... Buxoro, Samarqand, Jizzax, Termiz, Nukus, Xorazm, Navoiy, Qo'qon, kubok olganini ko'rish boshqacha-de baribir... Bu yerlarda xalqaro futbol havosi ham boshqacha bo'lsa kerak?!... "Paxtakor"ga xusumatim yo'q, o'yinlarini sobiq SSSR chempionatidan buyon kuzatib kelaman
Chunki bizani borimiz shu. Boshqa jamoalar undan battar natija qilishadi. Mana qo'lidan kelsa 1-orinni olsin, yutsin, chiqsin, hozir hech kim biror jamoani yo'lini to'smaydi
+5   
26 sep 00:51:16
Google User
Reply to comment by REAL MADRID
Қўлидан келса 1-ўринни олсин, дебсиз. Лекин, 1-2-3-ўринларга чиқишига йўл қўйишмаяптику вилоятнинг жуда кўплаб жамоаларини?!
Avval shunaqa edi. Ohirgi 3-5 yildan futbol ancha o'zgardi, xalq norozi bo'laverganidan keyin, ko'p hakamlar ishdan ketdi, xalqni fikriga e'tibor beriladigan bo'lib qoldi. Avval umuman hech kim qaramasdi. Hozir kuchli bo'lsangiz sizni hech kim to'xtata olmaydi. Dinamo yarim finalgacha keldi, Buxoro finalga chiqdi, Andijon kubokni yutdi, Nasaf chempion bo'ldi... Avvallari bunaqa bo'lmagan. Qizig'i chempionat hali tugamadi, hech kimga chempionlik kadastrlanmagan, 7-8 o'yin bor, tepadagi 4 ta jamoani eng kuchlisi yutib ketadi. Avval unaqamasdi
+1   
26 sep 09:02:02
Фарход
Динамо Пахтакор га карши яхши уйнади, судья масаласига келсак уйин бошида хатолар килди, сунг нормально хакамлик килди . Реал караш керак дустлар, галаба ва маглубият ёнма-ён юради. Пахтакор бу барбирам Пахтакор. ДИНАМО САМАРКАНД ЖАМОАСИГА СУПЕР-ЛИГА КОЛГАН УЙИНЛАРИГА ФАКАТ ГАЛАБАЛАР ГА ЭРИШИБ МЕДАЛЛАР ДАН БИРИГА САЗОВОР БУЛИШИНИ ТИЛАБ КОЛАМАН.
+1   
26 sep 00:50:47
Абд
Reply to comment by Google User
Chunki bizani borimiz shu. Boshqa jamoalar undan battar natija qilishadi. Mana qo'lidan kelsa 1-orinni olsin, yutsin, chiqsin, hozir hech kim biror jamoani yo'lini to'smaydi
Undan battar natija qilsayam, za to beti toshday qotib ketmaydi. Kuchli jamoalarimiz xalqaro maydonlarda, 30 yildan oshibdiki, tajriba to'plab, maktab sabog'ini olish bilan band... Gapingiz to'g'ri, bu gapni bir paytlar tajribali murabbiyimiz aytgandi, borimiz shu, deb...
+1   
26 sep 00:44:18
Google User
Dinamo bugun juda yaxshi o'ynadi, faqat o'yin oxirida 3-4 taymlarda charchab qoldi, rostdan kuchi yetmaydi qoldi. Abramov molodetz, penalti tepa olmagan furbolchilarini himoya qildi, baribir u professional murabbiy
+1   
26 sep 00:38:49
REAL MADRID
Reply to comment by Google User
Chunki bizani borimiz shu. Boshqa jamoalar undan battar natija qilishadi. Mana qo'lidan kelsa 1-orinni olsin, yutsin, chiqsin, hozir hech kim biror jamoani yo'lini to'smaydi
Қўлидан келса 1-ўринни олсин, дебсиз. Лекин, 1-2-3-ўринларга чиқишига йўл қўйишмаяптику вилоятнинг жуда кўплаб жамоаларини?!
   
26 sep 18:29:22
Google User
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Мени кимлигини билгунча. Насафни таркибини яхшилаб ўрганинг. 2017 йили Станоевични қаёққа тортишади. Аҳир у 2020 йили насафга келиб қўшилган бўлса. Мен ёзган маълумотлар айнан мана шу сайтда чиққанди. Ўзийиз ишонмайдиган эртакни ўқийизда. Яна мени гапларимни эртак деганийизга хайронман. Яхшилаб эсланг. 2016 да насафни футболчилари жамоани тарк эта бошлашди. 2017 йили мавсум оралиғида жамоани асосий таркиби ёппасисига насафни тарк этиб бўлганди. Насаф ўша йили мавсумни иккинчи яримида. Таркибни тўлиқ академия ёшлари ҳисобига тўлдирди. Диёрни кўп ёмонлайсилар. Диёр бир эмас бир нечи марта насафга ёрдам қилган. Шулардан яна бири. Насаф раҳбарияти ҳужжатларни вақтида ОФКга топширмаганлари учун. Ўша йили ОЧЛ плей оффда насафни ўрнига ОФК АГМКга руҳсат берди. Диёр ОФК билан музокара олиб боргандан кейин. ОФК : агар АГМК ОЧЛси плей оффидан ўтаолсагина. Насафга ОФК кубогида иштирок этишига руҳсат бериладиган бўлди. Сиз олдин ҳаёлийизни бир жойга жамлаб олинг. Ана ундан кейин менга жавоб ёзсайиз бўлади!
Bahslashishni yaxshi ko'radigan ikki tomonga o'ynaydigan qari tulkiligingni va haqiqatni bilib turib tan olmaydigan eshakdek qaysarligingni juda yaxshi bilaman. Nasafga anchadan beri tish qayrashardi. Avval Nasaf 2017 da 2-o'rinni oldi, shunda 2018 da Nasafga birinchi marta xarajatlar kesildi. Shunda Cheran Paxtakorga ketdi. Boshqalar 2019-2020 da ketdi. Nasaf 2020 yilda yana 2-o'rinni oldi. 2021 yilda xarajatlar yana to'xtatildi. Xalq norozi bo'ldi. Lekin asosiy o'yinchilar ketib bolgan edi. Berdiev qolgan yosh bolalar bilan OFKda finalgacha bordi va O'zbekiston kubogini yutdi. Diyor balkim yordam qilgandir, bizga u qorong'u, yordam bergan bo'lsa Alloh unga ajrini bersin, lekin u katta kitlar oldida hech kimmas edi. Nasafni hujjati nimaga topshirilmaganini bilmaymiz, bunga Nasaf sport direktori va PFL javobgar edi. O'sha paytdagi sport direktori Sergey Kucherenko savolga javob bermadi. Shu sabab Nasaf OCHLdan qolib ketdi, o'rniga AGMK o'ynadi va ikkalasi joy almashdi. Mana hozir Superligadan birorta hujjat qolmaydi, o'sha payt Nasafniki nimaga "qolib ketgan", buni qachondir bilamiz. Nasaf OFK da finalga chiqib yana bir marta zo'rligini isbotladi. San Nasaf haqida umuman gapirma, odamlarni chalg'itvoryapsan. Balkim ataylab shunday qilayotgandirsan. Nasaf yutsa yo'q bo'p qolasan, har doim Berdievni yomonlaysan, g'alamisliging bizga ma'lum
   
26 sep 17:30:56
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Google User
Bu ertakka o'ziz ham ishonmasangiz kerak. Ming bor xaspo'shlamang, baribir odamlar haqiqatni biladi. Nuriddin Zayniev qazo qilganidan so'ng Nasaf rahbarsiz qoldi. Yangi boylar paydo bo'lganidan so'ng, Nasafni bo'laklab sotmoqchi bo'lishdi va o'zini jamoasini yanada kuchliroq qilmoqchi bo'lishdi. Sponsorga bosim uyushtiridi, smeta tasdiqlanmadi (lekin boshqalarni smetasini tasdiqlangan edi), undan keyin yaxshi o'yinchilari boshqa jamoalarga o'tib ketdi yoki umuman Superligani tashlab ketishdi, qolgan yoshlari hech qaerga ketmay shartnomasiz ancha kutishdi, shu jumladan Ro'ziqul Berdiev va Marko Stanoevich ham (uni kalxatkar rosa o'ziga chaqirishdi, u bormadi). Keyin xalq noroziligini rahbariyat ko'rganidan so'ng, PFL mi Diyormi boshqasimi harakatga tushishdi va saqlab qolindi. Nasaf Osiyo Kubogi finaligacha borganidan so'ng, tinch qo'yishdi. Shuning uchun Nasaf va Berdiev har qanday hurmatga loyiq va sizga Nasaf haqida gapirish shart emas, sizni kimligizni yaxshi bilamiz

26 sep 17:07:33
Google User
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Шўртангаз ҳомийликдан бош тортишганди. Насаф раҳбарлари жамоани банкрот - деб элоън қилишмоқчи бўлиб туришганида. Диёр ва ПФЛ аралашуви билан Шўртангаз қайта жамоага бириктирлилганди!

26 sep 13:38:56
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Google User
To'g'ri, bo'lishi mumkin. 1-2 yillar oldin Navbahorga, Neftchiga, So'g'diyonaga, Buxoroga nisbatan nohaqliklar bo'lgan, undan oldin sal qolgan Nasafni tugatvorishmoqchiydi, xalq norozi bo'lib chiqdi, keyin bu to'siqlar kamaydi. Dinamo o'tgan yilidan beri zo'r o'ynayapti, hali yangi jamoa, shunga hakamlar bee'tibor bo'lishayotgan bo'lishi mumkin. Dinamoda Anvardan boshqa yaxshi hujumchi yo'q. Behruz Oblaqulov bilan Firdavs Abdurahmonov noto'g'ri tepadi. Anvar Hojimirzaev yopilsa bo'ldi, Dinamoni hujumi to'xtaydi. Buni raqiblar ham bilib qoldi. Dinamoga 2 ta Kojoga o'xshagan yaxshi hujumchi kerak, shunda uni hech qanday raqib yoki hakam to'xtata olmaydi

26 sep 01:27:10
Google User
Reply to comment by REAL MADRID
Динамога нисбатан бу йил жуда кўп ноҳақликлар бўляпти. Соврин ютгани қўйишмаяпти очкўзлар!

26 sep 00:58:27
REAL MADRID
Reply to comment by Google User
Avval shunaqa edi. Ohirgi 3-5 yildan futbol ancha o'zgardi, xalq norozi bo'laverganidan keyin, ko'p hakamlar ishdan ketdi, xalqni fikriga e'tibor beriladigan bo'lib qoldi. Avval umuman hech kim qaramasdi. Hozir kuchli bo'lsangiz sizni hech kim to'xtata olmaydi. Dinamo yarim finalgacha keldi, Buxoro finalga chiqdi, Andijon kubokni yutdi, Nasaf chempion bo'ldi... Avvallari bunaqa bo'lmagan. Qizig'i chempionat hali tugamadi, hech kimga chempionlik kadastrlanmagan, 7-8 o'yin bor, tepadagi 4 ta jamoani eng kuchlisi yutib ketadi. Avval unaqamasdi
Динамога нисбатан бу йил жуда кўп ноҳақликлар бўляпти. Соврин ютгани қўйишмаяпти очкўзлар!
   
26 sep 00:18:07
Абд
Meni nimaga jahlim chiqadi, achinaman, bilasizlarmi???? Har yili bir- ikkita Vatanimizdagi "kuchli" jamoalari g'olib bo'ladi va har doim xalqaro maydonlarda shalvirab qolaverishadi, afsus... Shu jumlasan "Nasaf" ham... Juda bo'lsa, guruhdan chiqishadi, xolos... Tez- tez yangi jamoalar "Andijon" kabi chiqib turishsa, yaxshi bo'lardi... Agar "Paxtakor" kubok orqali OChLga chiqsayam, kelasi yilga OChL yarim finaligacha bora olishiga aqlim yetmaydi... Chunki kamida 20 marotaba ishtirok etgan va har bahorda shu bo'lar takror, deb qolaveramiz... Buxoro, Samarqand, Jizzax, Termiz, Nukus, Xorazm, Navoiy, Qo'qon, kubok olganini ko'rish boshqacha-de baribir... Bu yerlarda xalqaro futbol havosi ham boshqacha bo'lsa kerak?!... "Paxtakor"ga xusumatim yo'q, o'yinlarini sobiq SSSR chempionatidan buyon kuzatib kelaman
-1   
26 sep 18:36:10
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Google User
Bahslashishni yaxshi ko'radigan ikki tomonga o'ynaydigan qari tulkiligingni va haqiqatni bilib turib tan olmaydigan eshakdek qaysarligingni juda yaxshi bilaman. Nasafga anchadan beri tish qayrashardi. Avval Nasaf 2017 da 2-o'rinni oldi, shunda 2018 da Nasafga birinchi marta xarajatlar kesildi. Shunda Cheran Paxtakorga ketdi. Boshqalar 2019-2020 da ketdi. Nasaf 2020 yilda yana 2-o'rinni oldi. 2021 yilda xarajatlar yana to'xtatildi. Xalq norozi bo'ldi. Lekin asosiy o'yinchilar ketib bolgan edi. Berdiev qolgan yosh bolalar bilan OFKda finalgacha bordi va O'zbekiston kubogini yutdi. Diyor balkim yordam qilgandir, bizga u qorong'u, yordam bergan bo'lsa Alloh unga ajrini bersin, lekin u katta kitlar oldida hech kimmas edi. Nasafni hujjati nimaga topshirilmaganini bilmaymiz, bunga Nasaf sport direktori va PFL javobgar edi. O'sha paytdagi sport direktori Sergey Kucherenko savolga javob bermadi. Shu sabab Nasaf OCHLdan qolib ketdi, o'rniga AGMK o'ynadi va ikkalasi joy almashdi. Mana hozir Superligadan birorta hujjat qolmaydi, o'sha payt Nasafniki nimaga "qolib ketgan", buni qachondir bilamiz. Nasaf OFK da finalga chiqib yana bir marta zo'rligini isbotladi. San Nasaf haqida umuman gapirma, odamlarni chalg'itvoryapsan. Balkim ataylab shunday qilayotgandirsan. Nasaf yutsa yo'q bo'p qolasan, har doim Berdievni yomonlaysan, g'alamisliging bizga ma'lum
Сен ифлос нималар - деб ёзиб ташдадинг. Хўп бир йилга адашгандирман. Лекин сен ифлосга ўҳшаб ёлғон яшиқ гапларни ёзганим йўқ. Сендақалар қачон бўлса буқаламунга ўҳшаб тусингни ўзгартиртириб жириллашни бошлайсан. Гап тополмай эди сўкинишга ўтдингми ифлос!
-1   
26 sep 18:35:44

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика