Latest news

09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  0 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  3 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  2 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  14 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  28 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0 00:57Расман: "Ювентус" "Лилль" тарихидаги энг яхши тўпурар билан шартнома имзолади  2 00:40"Манчестер Юнайтед"да 10-рақамнинг эгаси аниқ. У Рэшфорд эмас  2 00:02Иван Бошкович: "Биринчи даврада футболчиларим ўз даражасини намойиш қилди, бироқ бизга омад етишмади"  0 23:43Баҳром Ҳайдаров: "Рақиб жарима майдончаси атрофига борганда футбочлиларимизга совуққонлик ва маҳорат етишмаяпти"  4 23:21Февзи Давлетов: "ОКМК билан баҳсда кўп куч ва эмоция йўқотдик, бу ўйинга кучли руҳлана олмадик"  0 22:57Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"  3

Абдихолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев ва Саитов бошқа клубга текинга кетишга яқин. "Насаф" улар билан шартномани узайтиргани йўқ News

Абдихолиқов, Муҳитдинов, Кенжабоев ва Саитов бошқа клубга текинга кетишга яқин. "Насаф" улар билан шартномани узайтиргани йўқ

Қаршининг "Насаф" клуби янги мавсумда бутунлай янгиланган таркиб билан ўйнаши мумкин.

Сабаби жамоа етакчилари Бобир Абдихолиқов, Шароф Муҳитдинов, Дилшод Саитов, Ислом Кенжабоев ва Илҳом Алижонов каби футболчиларнинг "Насаф" билан тузган шартномалари 31 декабрь куни якунига етади (ҳар ҳолда клуб футболчиларни ПФЛдан рўйхатдан ўтказганида ушбу сана кўрсатилган) ҳамда улар 2021 йил 1 январь кунидан бошқа клубга эркин агент сифатида ўтишлари мумкин бўлади.

Шартнома тугашига 6 ойдан кам муддат қолганида исталган клуб футболчилар билан музокара олиб бориши ва шартнома тузиш ҳуқуқига эга. Фақат бу ҳақда "Насаф" клубини расман огоҳлантириши талаб этилади.

Бу футболчилар эркин агент сифатида клубдан кетмасликлари учун "Насаф" улар билан шартномани узайтириши талаб этиларди. Бироқ championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳозирга қадар ҳеч қайси футболчи билан келишув узатирилмаган.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика