Latest news

00:45Европа лигаси. "Бетис"дан ишончли ғалаба, "Ноттингем"дан қийин ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Арсенал" икки ҳужумкор ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 23:43Франция чемпионати аутсайдерида мураббий истеъфога чиқарилди  0 23:16Варди энг яхшиси!  1 22:46Эшитдик-да! "Арал" Суперлигага чиқса, футболчиларга автомобил берилади  9 22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  2 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  4 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  5 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  7 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  6 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  3

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ" News

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм"ни Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз, бошқа йўлимиз ҳам йўқ"

"Хоразм" бош мураббийи Ҳаким Фузайлов Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Қизилқум" (0:1) билан учрашувдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи навбатда бугун стадионни байрамона ҳолатга тайёрлашганини айтиб ўтмоқчиман. Ютқазганимиз аламли бўлди, албатта. Умуман олганда "Қизилқум" қарши ҳужумларга таянишини ва "автобус" қўйишини билар эдик. Бугун нафақат ҳимоя, балки ярим ҳимоячиларимиз ҳам кутилган ўйинни кўрсата олишмади. Биз яратган вазиятларимиздан фойдалана олмадик, рақиб эса имкониятни қўлдан бой бермади. Мухлислар, раҳбариятга байрам тақдим қилмоқчи эдик, лекин бу - футбол. 

Бу йил кўплаб ўйинларда мухлислар қаршисида ўйнадик. Йигитларга ҳаяжонга берилмасликни айтгандим. Илк дақиқалардан хатоларга йўл қўйдик. Биринчи бўлимдаёқ ўзгариш ҳам қилмоқчи эдим. Қайсидир маънода ўзимизга ўхшамадик. Жамоамиз ҳар бир ўйинда футбол ўйнамоқда, ҳаракат қилмоқда. 


- Майдон чими борасида фикрингиз. Бу жамоага устунлик берадими?

- Бу ҳақида гапириш қийин, чунки эртага Тошкентга йўл оламиз ва табиий майдонда ОКМКга қарши тайёрланамиз. Бу ерга сунъий майдонга қайтдик, бу ўзига яраша қийин. Рақиб бир кун олдин келиб машғулот ўтказиб ютиб кетди. Сунъий майдон кейин табиий мослашишда муаммолар бўлиши мумкин. Бугунги ўйин кўрсатдики ўйнаш ва ютиш ҳам мумкин. Жамоани Суперлигада олиб қолишга ҳаракат қиламиз. Бошқа йўлимиз қолмаган.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика