Latest news

19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  0 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  11 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  1 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 16:20"Астон Вилла" — "Арсенал". Таркиблар маълум  6 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  16

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди News

Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон УЕФА кубогини қўлга киритган мураббийга таклиф билан чиқди

Йоахим Лёвдан рад жавобини олган Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2026 йилги жаҳон чемпионатига чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқаришга янги номзод топди.

Championat.asia сайтининг хорижий манбаларга таяниб хабар беришича, ЎФА терма жамоага Фотиҳ Теримни бош мураббий қилиб тайинламоқчи. 71 ёшли мутахассис Марказий Осиё мамлакатидан келган таклифни кўриб чиқиш учун вақт сўраган.

2008 ва 2016 йилги Европа чемпионатларида Туркия терма жамоасида ишлаган, "Галатасарой" билан УЕФА кубогини қўлга киритган, Италияда "Фиорентина" ва "Милан," Грецияда "Панатинаикос" каби жамоаларни бошқарган 71 ёшли мураббий шу пайтгача ҳеч қачон жаҳон чемпионатида иштирок этмаган.

Теримнинг таклифни қабул қилиш-қилмаслиги яқин вақт ичида аниқ бўлади. Ҳозирча ҳеч қандай рақам ёки муддат ҳақида гап йўқ. Агар у рози бўлса, дарҳол ишга киришади.

Эслатиб ўтамиз, Фотиҳ Теримнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби ҳисобланиб, мутахассис у ерда ярим йил ишлади.

Rating: -32   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика