Latest news

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  6 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   2 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  1 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  35 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  4 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  3 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими? News

Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?

Суперлиганинг турнир жадвалида хавфли зонада турган "Қўқон-1912"нинг сўнгги икки турдаги ўйинлари жамоа атрофида ижобий кайфият уйғотди.

Агар биринчи давранинг сўнгги қисмида кўпчилик "шунқорлар"дан фақат омон қолиш учун кураш кутаётган бўлса, бугун майдонда жамоада умид учқунлари уйғонмоқда. Руҳий кўтаринкилик, ёзги трансферларнинг самараси ва бошқа омиллар уйғунлигида кетма-кет 2 ғалаба қўлга киритилди.

Сифатли трансферлар самараси

"Қўқон-1912" ёзги трансферлар ойнасида кам, лекин сифатли, фойдали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Шоҳруҳ Гадоев, Клейди Даци, Муҳриддин Пазилдиновлар шулар жумласидан. Айниқса, Гадоев маҳорат ва тажрибаси бобида жамоасида яққол ажралиб турибди: олдинги чизиқда етакчиликни қўлга олди, ҳужумга ранг-баранглик қўшди. "Қўқон-1912" биринчи давранинг дастлабки 4 та ўйинида 2 та гол урган бўлса, иккинчи даврада бу кўрсаткич 5 тани ташкил қилмоқда. Олдинда реализация уйғонди.


Ғалабалар ортидан келаётган руҳий тикланиш

Ўтган турда Ғузорда "Шўртан" устидан қўлга киритилган ғалаба руҳий жиҳатдан тетиклик бергани кўриниб турибди. Бугун мезбон футболчилари ҳар бир зонада, позицияларда ўта кучли ишонч ва аниқлик билан ҳаракат қилишди, рақибга бўш ҳудудлар қолдиришмади. Одатда кетма-кет мағлубиятлар гирдобидаги жамоанинг ҳаракатларида қандайдир тушунарсизлик, саросима кузатилади. Бу футболчининг ҳаракатида сезилиб қолади. "Қўқон-1912" эса бу борада секин-аста ўзига келяпти. Ғалабалардан бири жон сақлаш йўлидаги "Шўртан" устидан қўлга киритилган бўлса, иккинчиси жадвалда ўзидан юқоридаги жамоа билан баҳсда нишонланди. Бу ерда гап рақибларда эмас, ғалаба ва ундан ўзига келаётган жамоанинг руҳида.


Тактик юриш, иккинчи бўлимда йўқолиб қолган "Сурхон"

"Сурхон" бугун умуман ўзига ўхшагани йўқ. Гарчи майдон эгалари иккинчи бўлимда кўпроқ ҳисобни ушлашга, орқада камроқ хато қилиш режасига ўтган бўлса-да, термизликлар бундан фойдалана олмади. Ҳисобни ушлаш ва ўйинни назорат қилиш ўртасида фарқ бор. "Қўқон-1912" шунчаки ётиб олмади, балки вазиятни назорат қилиб борди. Керакли эпизодларда олдинга ўтди, хавфли вазиятлар яратди. 6 та зарбадан 3 таси аниқ борди, 1 таси гол билан якунланди. "Сурхон" иккинчи бўлимда рақиби дарвозаси олдида кескинлик яратгани йўқ, дарвозага ҳам аниқ зарба йўлламади.

Баҳром Ҳайдаров захира алмаштиришлари эвазига ўзига хос тактик юришни қилди ва ярим ҳимояни мустаҳкамлади. Бугун кўпроқ юк ярим ҳимоячиларга тушди. Айнан улар рақибни майдон марказидаёқ қарши олишга ҳаракат қилишди ва уддалашди. Иккинчи гол тўлиқ захира футболчилариники бўлди: Исақовдан келган тўпни Холтўраев эгаллади ва Пазилдиновга оширди, у эса қулай позицияга Ҳусановга етказиб берди. Мен кузатган ўйинлардан келиб чиқсак, "Сурхон" бу йилдаги энг ёмон иккинчи бўлимни ўтказди.

Қўқонда янги Жавоҳир пайдо бўлдими?

Қўқонда Жавоҳирлар кашф қилинади десам, ишонасизми? 2016 йил "Пахтакор" захирасидаги Жавоҳир Сидиқовни таклиф қилиб, уни оммага танитган "Қўқон-1912" эди. Сидиқов ўзининг потенциалини, нималарга қодирлигини айнан Қўқонда намоён қилганди. Орадан 9 йил ўтиб, яна бир Жавоҳир – Ҳусанов кашф бўлиб бормоқда. Баҳром Ҳайдаров ундан захира қуроли сифатида фойдаланяпти. Ҳа, "Бунёдкор" билан қўлга киритилган ғалаба, "Нефтчи" билан захирадан тушиб ҳисобни тенглаштирган голга ассистентлик қилиш ва бугун "Сурхон"га якуний нуқтани қўйиш.

Бўлажак ўйинлар тақвими

"Қўқон-1912"нинг тақвимига қараймиз. Очколар сонини 18 тага етказиб олган "шунқорлар" хотиржамликка берилишига ҳаққи йўқ, чунки ҳали хавфли ҳудуддан узоқлашмаган.

21 август. "Бухоро" – "Қўқон-1912"

13 сентябрь. "Қўқон-1912" – "Қизилқум"

20 сентябрь. "Хоразм" – "Қўқон-1912"

2 та рақиб жадвалдаги асосий рақобатчилар ҳисобланади.


Дарвозабон – ярим жамоа

"Қўқон-1912"да шундай футболчи бор. Гарчи бу йил кўп гол ўтказаётган бўлса-да, Азизхон Исақов Суперлигада энг кўп сейв қилиш бўйича иккинчи дарвозабон бўлиб турибди. Унинг ҳисобида 18 та ўйинда 64 та сейв бор. Кипер ўйинлар давомида кўплаб вазиятларда жамоасини муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Бундан ташқари унинг ҳисобидаги қуруқ ўйинлари сони 5 тага етди. Фақатгина бугунги замонавий футбол талаби ҳисобланган оёқда ўйнашда ҳам яхши ҳолатга чиқиб олса, у терма жамоага ҳам чақирилиши мумкин. 

Бу фикрлар якуний хулоса эканлигини билдирмайди, балки жамоанинг 2 та ўйини ва айни пайтдаги ҳолатини ифодалайди. Футболда кейинги ўйин ҳар доим муҳим ҳисобланади, чунки унда барчаси тескарисига ўзгариб кетиши мумкин. 

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика