Latest news

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  2 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш" News

Рўзиқул Бердиев: "Мақсадимиз чемпионликни ўзимизда сақлаб қолиш"

Суперлига 19-туридан ўрин олган "Насаф" - "Шўртан" (2:0) учрашувидан сўнг "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Аутсайдер жамоалар билан ўйнаганда руҳий тайёргарлик етарлича бўлмайди. Бу ҳақда кўп марта гапирганимиз билан футболчиларнинг ҳам ўйинга ўз руҳий қараши бор. Бу ҳолат биринчи бўлимда яққол кўзга ташланди. "Шўртан" 5-4-1 тактикаси билан ҳимояланганда бизга рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмади. Лекин охиригача сабр қилиб биринчи голни уриб олдик. Шундан кейин устунлик тўлиқ жамоамиз томонга ўтиб керакли ғалабани қўлга киритдик.

- Жавоҳир Сидиқов билан Ойбек Бозоровнинг майдонга тушмагани сабаби нимада? 

- Қанотларда тезкор ўйинчилардан фойдаланишни мақсад қилгандик. Ойбек Бозоров Фарғонадаги баҳсда жароҳат олди, Жавоҳирда ҳам кичик жароҳат бор.

- Янги легионерлар ҳақида нима дея оласиз?

- Жамоамизга яқинда қўшилган хорижлик футболчимиз икки кун умумжамоа билан шуғулланди. Ҳолати ёмон эмас, фақат ўйин амалиёти камлиги учун секин-аста оптимал ҳолатга чиқаришга ҳаракат қиламиз.

- Игорь Голбан 85-дақиқада майдонга тушди.

- Ўйин охирларида узун тўп оширишлар билан ўйнашга ўтилди. Қолаверса Голбан бош билан яхши ўйнагани учун ҳам фойдаси тегишини билиб майдонга туширдик.

- "Насаф"нинг Суперлигадаги рақиблари жонланиб анча яқинлашиб қолди. Буёқда қийин ўйинлар, шу билан бирга Элит Осиё чемпионлар лигаси борлигини ҳисобга олиб "Насаф" чемпионликни қўлдан бой бериб қўймасмикин деган қўрқув йўқми?

- Биз хотиржаммиз. Имкон қадар биринчи ўриндан тушмасликка ҳаракат қиламиз. Мақсадимиз титулни ўзимизда сақлаб қолиш. Тўғри, очколар йўқотдик, лекин ўйин томонлама ҳар икки таъқибчимиздан яхши эканимизни кўрсата олдик. Ҳали олдинда муҳим беллашувлар кутяпти, Осиёнинг энг яхши жамоалари билан ўйнаймиз ва бу баҳсларда ҳам ўзимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.

- Олдинда "Сурхон"га қарши жиддий ўйин кутмоқда.

- Биз ҳар бир учрашувга жиддий ёндашамиз. Рақибларимиз кучли. Термиздан ҳам яхши натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Кейинчалик йўқотилган ҳар бир очко қимматга тушиши мумкин. Буни ҳам ҳисобга олиш даркор.

- Нима деб ўйлайсиз, жамоага инсон руҳияти билан ишлайдиган психолог ёки шунга ўхшаш касб эгаларини жалб этиш керакми?

- Футболда авваламбор бош мураббийнинг ўзи руҳшунос бўлиши керак деган гап бор. Чунки ўйинчиларни мураббий тайёрлайди ва ўз фикрини руҳан футболчилар миясига сингдиришга ҳаракат қилади. Лекин баъзан қанчалик уқтирманг, футболчилар ичидан рақиб кучсиз деган хаёл ўтади. Ҳозирча ҳеч бир жамоада психолог мураббийни кўрмадим, шу боис керакми-йўқми аниқ бир нарса дея олмайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика