Latest news

07:35МЮ АҚШдаги кичик турнирда ғалаба қозонди  0 07:15"Андижон" ва "Хоразм" учтадан гол уриб ғалаба қозонишди, "Сурхон" — "Қизилқум" баҳсида эса голсиз дуранг қайд этилди  0 01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  1 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  1 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  11 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  29 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0

Кўпчилик илғамай қолган статистика News

Кўпчилик илғамай қолган статистика

Мадриднинг "Атлетико" клуби қаторасига 10та ўйинда ғалаба қозонди.

Мухлислар одатда "Барса" ёки "Реал" ғалаба қозонса ёки мағлубиятга учрагудек бўлса, ўйин атрофида шов-шув кўтаришади ва бир нечта статистикалар келтирилади. Аммо баъзи жамоларнинг мағлубиятсиз серияси бир муддат кўздан қочади.

Масалан, Мадриднинг "Атлетико" клуби ўзи иштирок этаётган мусобақаларнинг охирги 10тасида ғалаба қозонди. Қуйида шу натижаларни келтириб ўтамиз.

31.10.2024. Испания Кубоги

"Вик - "Атлетико" 0:2

Голлар: Хулиан Алварес 2та.


03.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Лас Пальмас" 2:0

Голлар: Жулиано Симеоне, Александр Сёрлот.


07.11.2024. ЕЧЛ

ПСЖ - "Атлетико" 1:2

Голлар: Науэль Молина, Анхель Корреа.


10.11.2024. Ла Лига

"Мальорка" - "Атлетико" 0:1

Гол: Хулиан Алварес.


23.11.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Алавес" 2:1

Голлар: Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


26.11.2024. ЕЧЛ

"Спарта" - "Атлетико" 0:6

Голлар: Хулиан Алварес 2та, Маркос Льоренте, Антуан Гризман, Анхель Корреа 2та. 


01.12.2024. Ла Лига

"Вальядолид" - "Атлетико" 0:5

Голлар: Клеман Лангле, Хулиан Алварес, Родриго де Паул, Антуан Гризман, Александр Сёрлот.


05.12.2024. Испания Кубоги

"Касерено" - "Атлетико" 1:3

Голлар: Клеман Лангле, Родриго де Паул, Хулиан Алварес.


09.12.2024. Ла Лига

"Атлетико" - "Севилья" 4:3

Голлар: Родриго де Паул, Антуан Гризман 2та, Самуэль Лино.


11.12.2024. ЕЧЛ

"Атлетико" - "Слован" 3:1

Голлар: Хулиан Алварес, Антуан Гризман 2та.


Мана шу учрашувларда тўплар нисбати "Атлетико" фойдасига 30-7 кўриниш олди. "Атлетико" айни пайт Ла Лига турнир жадвалида 35 очко билан 3-ўринда бормоқда. Пешқадам "Барселона" 38, иккинчи ўриндаги "Реал" 36 очко тўплаган. Европа чемпионлар Лигасида ҳам "матрасчилар"нинг иши чакки эмас. "Атлетико" 36 жамоа орасида 12 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.

Айтиб ўтганимиздек, "Атлетико" охирги 10та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. Бу жамоа сўнгги бор 27 октябрь куни сафарда "Бетис"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди. Диего Симеоне шогирдлари навбатдаги учрашувни 15 декабрь куни уйда "Xетафе"га қарши ўтказишади.


Х.Холиқов



Rating: +6   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика