Latest news

20:59Родриго "Реал"да қолмоқчи. Футболчи Алонсонинг фикрини ўзгартириш ниятида  1 20:21"Кристал Пэлас" Европа Лигасида четлаштирилиши бўйича спорт арбитраж судига апелляция берди  0 20:20Мираброр Усмонов Кубоги-2025. Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23 2:0 (матнли трансляция)  9 19:51Хави Симонс "Челси"га ўтишга рози  1 19:27Де Хеа: "Манчестер Юнайтед"да ўтказган йилларим учун Англиядан тушган таклифларни рад этдим"  2 18:57Гёкереш "Арсенал"да — Here We Go!  6 18:40Эрдоған асос солган, Шомуродов ва Файзуллаев жамоаси "Истанбул Башакшеҳир" билан танишамиз  4 18:20"Челси" Доннарумма трансферига қизиқмоқда  1 17:58Аббос Файзуллаев тиббий кўрикдан ўтолмагани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди  14 17:27Ўзбекистонда футболнинг янги қоидалари кучга киради  10 17:11Расман: "Машъал" Яшинни трансфер қилди  4 16:57Япония U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси маълум  2 16:30Гёкереш "Манчестер Юнайтед" таклифини рад этди ва "Арсенал"га ўтишга умид қилмоқда  1 16:03Саудия Арабистони U-23 терма жамоасининг Мираброр Усмонов Кубоги учун қайдномаси эълон қилинди  4 15:46"Хоразм" 6 нафар футболчи кетганини эълон қилди  0

"Пахтакор" ходими Тимур Ҳакимовнинг гапларига муносабат билдирди News

"Пахтакор" ходими Тимур Ҳакимовнинг гапларига муносабат билдирди

Тимур Ҳакимовнинг сайтимизга берган интервьюсига кўпчилик бефарқ қарамаяпти.

"Пахтакор" клуби ходими Равшан Салимов ўзининг твиттер саҳифасида Тимур Ҳакимовнинг интервьюсига муносабат билдирди. 

Тимур Ҳакимов: "Одамлар мен ҳақимда кўп нарсани билмай гапиришяпти" (1-қисм)

Тимур Ҳакимов: "Мен ҳақимда кўп нарсани билмай гапиришяпти" (2-қисм)

"Кимнингдир ёнини олиш юзасидан эмас, адолат юзасидан айтишим керакки, Тимур Ҳакимовнинг кўп гаплари нотўғри, - деб ёзади Равшан Салимов. - Футболчиларга хос бўлган услуб - ўйнамаса у ёки бу нарса бўлса, ҳар доим ўзини эмас, мураббийни айбдор қилиш. Захирада ўтирган исталган ўйинчи билан гаплашинг, мураббийни айбдор дейди".

Равшан Салимов яна шундай ёзган: "Ҳакимовга "Зенит" ёки шунга ўхшаш клубдан ҳеч қандай таклиф бўлмаган. Ҳаммаси оғзаки бўлган: у қизиқяпти, бу қизиқяпти деган гаплар. Қатардан таклиф бўлгани рост, лекин адашмасам тайини йўқ биринчи лига жамоасидан бўлган. Шунинг учун қўйиб юборилмаган. "Пахтакор" Ҳакимовни 7 ёшидан катта қилган. Табиийки унинг футболчи бўлиб етишишида биринчи манфаатдор ҳам клуб бўлади. Клуб фтуболчи учун ҳамма нарсани қилиб беради. Уёғи эса футболчининг ўзига боғлиқ". 

"Бабаянга битта Сергеев эмас, ҳамма футболчи тегишли эди. Унга фарқи йўқ эди кимни сотишни: Сергеевними ёки Ҳакимовними. Шунчаки Ҳакимов рақобатда Сергеевга ютқазиб қўйган ва бошқа гаплар ҳам бўлган. Айтишни ўзимга эп кўрмайман. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, Ҳакимов юлдузликни кўтара олмаган. Ҳакимовнинг вазиятида айбни мураббийга тўнкаш эмас, бошқа ёш футболчилар учун ибрат бўла оладиган жойини топиб кўрсатиш керак. Зора, чиқаётган ёшлар ақлини йиғиб олса", - дейди Салимов.

Маълумот учун, Равшан Салимов "Пахтакор" футбол клубида лицензиялаш бўйича менежер лавозимида ишлайди.


Rating: -78   

Comments

championat.asia
Яндекс.Метрика