Latest news

18:38"Сўғдиёна" хавбеки "Навбаҳор"га ўтмоқда  0 18:10"Челси" ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  0 17:36Бруну Фернандеш тахминан 1 ойга сафдан чиқди — ОАВ  0 17:05Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди  10 16:38ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон йилни 50-ўринда якунлади  13 16:21Африка Кубоги ғолиби қанча маблағ ишлаб олиши маълум бўлди  1 15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  4 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  3 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  4 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  8 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  5 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2

ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда News

ЖЧ-2026 саралаши. Тимур Кападзе 4-босқичга қуръа ташлаб берди: Қатар ва БАА битта гуруҳда

ОФКнинг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида ЖЧ-2026 плей-офф босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Хабарингиз бор, ЖЧ 3-саралаш босқичида учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаган олтита жамоа – Индонезия, Ироқ, Ўмон, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари – 2025 йил 8 октябрдан 14 октябргача марказлаштирилган форматда кураш олиб бориш учун учта жамоадан иборат иккита гуруҳга бўлинади. Гуруҳ ғолиблари 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. "А" гуруҳи баҳсларига Қатар мезбонлик қилса, "B" гуруҳи учрашувлари Саудия Арабистонида ўтади. 

Маросимни Шин Ман Гил билан биргаликда Ўзбекистон терма жамоаси устози Тимур Кападзе олиб борди. 

"A" гуруҳи

Қатар

БАА

Ўмон


"B" гуруҳи

Саудия Арабистони

Ироқ 

Индонезия

Ҳар бир гуруҳнинг иккинчи ўрин эгалари 2025 йилнинг 13 ва 18 ноябрь кунлари ФИФА плей-оффига чиқиш учун икки ўйинли беллашувда иштирок этади. Ғолиб ФИФА плей-офф турнирига йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 5 июнь куни БАА билан дуранг қайд этиб, муддатидан олдин ЖЧга йўл олган эди.

Rating: +13   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика