Зюлега "Челси" қизиқмоқда. "Бавария" ҳимоячиси 37 млн еврога баҳоланмоқда
20 май 2021 18:01
Янгиликлар
Зюлега "Челси" қизиқмоқда. "Бавария" ҳимоячиси 37 млн еврога баҳоланмоқда
"Бавария" марказий ҳимоячиси Никлас Зюле фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
25 ёшли германиялик футболчининг хизматларига "Челси" қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар Никласнинг сотувини кўриб чиқишлари мумкин, клубда ўйинчига жисмоний ҳолат бўйича саволлар бор.
Зюле 37 миллион еврога баҳоланмоқда, унинг "Бавария" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футболчининг хизматларига шахсан "Челси" бош мураббийи Томас Тухель қизиқиш билдирмоқда. Зюле жорий мавсум Бундеслига доирасидаги 20та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар