UZ

Сўнгги янгиликлар

00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  0 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  15 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  5 22:54"Барселона" — "Хетафе". Педри, Левандовски ва Рафинья асосий таркибда  4 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  16 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  7 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  31

Зоҳир Пиримов: “Футболчи учун энг кераги мураббийнинг ишончидир” Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: “Футболчи учун энг кераги мураббийнинг ишончидир”

Муҳсин Муҳаммадиев бошқарувидаги “Бухоро” жамоаси учун мавсум омадсиз бошланди. Дастлабки учта турда йирик ҳисобдаги мағлубиятларни қабул қилиб олди.

Лекин, ҳали хулоса чиқаришга эрта. Боиси, олдинда бутун бошли мавсум кутмоқда. Хўш жамоа аъзолари бўлажак беллашувларда хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиладими? Биз бу борада жорий йилда ушбу клуб билан шартнома имзолаган Зоҳир Пиримовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

“АГМКни тарк этишимга сабаб кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Бош мураббий Миржалол Қосимов билан суҳбатдан кейин шу қарорга келдим. Тўғриси, бу жамоада фаолиятимни катта қисмини ўтказдим. Кетиш оғир бўлди, албатта. Олмалиқ иккинчи уйимдек бўлиб қолган. Аммо, ҳаммаси ҳам ўзимга боғлиқ эмасди. Футболчи учун энг керакли нарса мураббийнинг ишончи деб ўйлайман.

Ўтган мавсумни ёмон бошладик. Иккинчи даврага келиб ўйин сифати анча яхшиланди. Жамоа янги тузилгани учун бироз қийин бўлди. Ўйин тўғри йўлга қўйилса натижа ҳам ўзи келади.

Олдинги йили жароҳат олганим боис биринчи даврада кўп майдонга тушмадим. Иккинчи даврада ҳам кам ўйнадим. “Бухоро” менга бегона эмас. 2017 йил тўлиқ бир мавсум ҳаракат қилгандим. Жамоанинг мухлислари ва ишчилари бари таниш. Менимча, бу ортга ташланган қадам эмас деб ўйлайман. Оптимал спорт формамга тушиб олсам келажакда ҳаммаси яхши бўлади.



Суперлига-2020 тақвими биз учун оғир келганини айтишим мумкин. “Қўқон-1912”, “Пахтакор” ва “Локомотив” билан сафарда ўйнаш ҳамма жамоага қийин саналади. “Шерлар”га қарши баҳсда камида дурангга лойиқ эдик. Ростини айтсам чемпионат бошланишига бир неча куни қолганда барча футбочилар келиб қўшилди. Ҳар қандай жамоани шакллантириш учун вақт керак. Ёмон ўйинчилар йиғилмаган.

Карантинни фойдали томонлари шундаки, кўпроқ оилангиз ва фарзандларингизга вақт ажратар экансиз. Режаларни ўйлаб, хатоларни таҳлил қилиш учун қулай фурсат. Зарари эса чемпионат бошлангач формага кириб олиш қийин кечади.

Ҳа, терма жамоалардаги фаолиятим ҳақида тўхталадиган бевосита БАА билан Олимпияда йўлланмасини қўлдан бой берганимиз эсимда. Ўша учрашувда заҳирада қолгандим. Бари жуда тез содир бўлганди. Иккита голни ўтказиб юборгач шокка тушиб қолдик. Кетидан учинчи гол ва якунда мағлубият. Ўйиндан кейин гап сўзлар тарқалганига муносабатим? Баҳс қанақасига сотилиши мумкин? Олимпиядага чиқиш учун икки жамоада ҳам имконият бир хил эди. Инсон ҳаётида бундай ҳолат бир мартта рўй беради. Ундан фойдаланиб қолиш лозим”, - деди Пиримов.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика