UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  0 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  0 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  19 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  15 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  9 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  13 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  11 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  7 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  18

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим" Янгиликлар

Зоҳир Пиримов: "Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истаганим учун "Сурхон"га ўтдим"

"Сурхон" жамоаси айни вақтда пойтахтимизда янги мавсумга қизғин тайёргарлик олиб бормоқда.

Трансферлар ойнасида фаол ҳаракат қилаётган жамоа ўз таркибига бир қатор маҳаллий тажрибали футболчиларни қўшиб олмоқда. Ўтган мавсумни "Бухоро"да ўтказган Зоҳир Пиримов ҳам қишки йиғин чоғида термизликлар сафини тўлдирди. Жамоанинг бугунги машғулотидан сўнг футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

"Янги мавсумга тайёргарлик режадагидек кетяпти. Машғулотларда асосан жисмоний ҳолатни яхшилаш устида ишламоқдамиз. Ўйлайманки, чемпионат стартида ажойиб спорт формасида бўламиз. 

Ҳа, "Бухоро"ни тарк этишим жамоадаги ўзгаришлар билан боғлиқ. Клубдан менга ҳеч ким алоқага чиқмади. Лекин ўзимни ҳам қолиш ниятим йўқ эди. Фаолиятимни Суперлигада давом эттиришни истайман. Ҳозирча "Сурхон" жамоа сифатида аста-секин шаклланмоқда. Қолганини вақт кўрсатади. Билишимга қараганда 29 январга қадар Тошкентда машғулотларни давом эттирамиз. Шундан сўнг қисқа муддат дам олиш имконияти берилади. Жамоага бош мураббий қўнғироқ қилиб таклиф қилдилар. Шундан сўнг машғулотларга қўшилдим",- дейди Пиримов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика