UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  1 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  41 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман” Янгиликлар

Зоҳид Абдуллаев: “Аввал ҳам 1-дақиқада гол киритганман”

“Металлург” – “Локомотив” учрашувидан кейин мезбонлар тўпурари Зоҳид Абдуллаевнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.
-  Зоҳид, ғалаба билан табриклаймиз.

-  Раҳмат. Бугунги ўйин биз учун қийин кечишини билардик. Аммо менда қандайдир хотиржамлик бор эди. Ижобий натижага эришишимизни ҳам, гол киритишимни ҳам сезгандек эдим.

-  Бугунги голингиз фаолиятингиздаги энг тезкор голми?

-  Йўқ, аввал ҳам бир марта биринчи дақиқадаёқ гол киритишга эришганман. Бу 2007 йили “Шўртан” жамоаси билан ўйинда содир бўлганди.

-  Бугунги ўйиндан кўнглингиз тўлдими?


-  Ўйиндан, жамоадошларимнинг ҳатти-ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Бу йилги мавсумдаги энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Аммо натижадан кўнгил тўлмади. Сабаби биз иккита гол фарқи билан олдинда бора туриб. Ғалабани қўлдан чиқардик. Ўйин тугашига тўрт дақиқа қолганда яна ҳисобда олдинга ўтиб олгандик. Афсуски, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқада белгиланган жарима зарбаси бизга қимматга тушди.

-  Игнатий билан яккама якка қолган ҳолатингизни изоҳлаб берсангиз...

-  Биринчи дақиқадаги яккама якка тўқнашувда Игнатийни осонлик билан доғда қолдирдим. Темирйўлчилар иккинчи таймда биринчи жавоб голнини киритгандан кейин бизда яна тезкор қарши ҳужум юзага келди ва Нестерев билан навбатдаги рандевуга чиқиб кетаётгандим. Афсуски, Игнатий жарима майдони ташқарисида тўпни қўли билан ушлаб қолди. Ҳакам Нестеревни майдондан четлатди. Агар Игнатий шундай ўйнамаганида эҳтимол мен гол киритган ва ўйин тақдирини ҳал этган бўлармидим.


"Металлург" матбуот хизмати
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика