Златан навбатдаги ўйинда ҳам қатнашмайди
25 апр 2021 15:51
Янгиликлар
Златан навбатдаги ўйинда ҳам қатнашмайди
"Милан" форварди Златан Ибрагимович А Серия доирасида "Лацио"га қарши ўйинда иштирок этмайди.
Бу ҳақда матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Стефано Пиоли таъкидлаб ўтди.
"Ибрагимович ўзини яхши ҳис қилмоқда, бироқ у ўйинга тайёр эмас. У "Беневенто"га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин.
Бундай ҳолатларда Манжукич ҳам, Леао ҳам ўйнай олади. Марио ўзини яхши ҳис қилмоқда ва рақиб жарима майдончаси ичида жамоага фойда берадиган кўникмалари жуда катта", - деди Пиоли.
Эслатиб ўтамиз, Ибрагимович жароҳати сабабли "Сассуоло"га қарши ўйинда қатнашмаганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар