

Рамоснинг тўпни қўли билан ўйнагани ҳақида
Менга тўп унинг юзига теккандек туюлди.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида
Майдонга тушаётганлар ажойиб ўйнашмоқда. Доим таркибни алмаштириб турамиз. Таркибимизда 24 нафар кучли футболчи бор, олдинда 60та ўйин бор. Ўзгаришлар қилишга мажбурмиз. Ҳар бир чизиқда рақобат бор.
Каземиронинг жароҳати ҳақида
У жуда кучли зарба қабул қилди. Эртага барчаси аниқ бўлади.
Хамес ва Бензема ҳақида
Улар натижа қила оладиган футболчилар. Хамес учун хурсандман, унинг голи ва ўйинидан қониқдим.
16 ўйинлик рекорд ҳақида
Бу менга ёқмоқда. Аммо буни йигитлар қилишмоқда. Асосийси – кучайишда давом этиш. Ла лига — жуда узоқ давом этадиган мусобақа. Бу натижа ажойиб.



