Зинченко: "Португалия ва Сербия ўйинидаги дуранг - Украина учун яхши натижа"
26 мар 2019 10:45
Янгиликлар
Зинченко: "Португалия ва Сербия ўйинидаги дуранг - Украина учун яхши натижа"
Украина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Зинченко Люксембург устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
"Португалияга қарши баҳсда кўп куч сарфладик, аммо Люксембург ҳам Литва билан учрашувда борини бериб ўйнаган. Майдон сифати ҳақида кўп нарсалар дейиш мумкин, айнан шу туфайли ўйин темпи юқори бўлмади. Асосийси натижага эришдик. Ҳа, хатолар бўлди. Бундай ўйинларда ирода биринчи ўринга чиқади, биз уни кўрсатдик.
Мен ҳеч қачон баҳоналарни ёқтирмаганман. Хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб, олдинга ҳаракатни давом эттириш керак.
Португалия ва Сербия ўйинидаги дуранг - биз учун яхши натижа. Бироқ ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз керак" - дейди Зинченко.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар