Зинченко АПЛда қизил карточка олган иккинчи украиналик футболчига айланди
03 фев 2020 10:44
Янгиликлар
Зинченко АПЛда қизил карточка олган иккинчи украиналик футболчига айланди
АПЛ 25-тур доирасидаги "Тоттенхэм" - "Манчестер Сити" ўйинида лондонликлар зафар қучишди.
"Шпорлар" рақиб бир киши кам бўлиб қолганидан сўнг 2та гол уришга муваффақ бўлишди.
"Сити" ўйинчиси Александр Зинченко ўйиннинг 60-дақиқасида иккинчи сариқ карточкани олган ҳолда майдондан четлатилди. Бу эса украиналик футболчиларнинг АПЛдаги иккинчи қизил карточкаси бўлди.
Лондоннинг "Арсенал" жамоаси собиқ футболчиси Олег Лужний 2002 йилда "Блэкберн"га қарши ўйинда қизил карточка олган эди.
Қайд этиш керакки, "Сити"да танаффусгача ҳисобни очиш учун имконият бўлган эди, аммо Илкай Гюндоган пенальтидан гол ура олмади.
Фикрлар