UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  1 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  3 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман" Янгиликлар

Зики: "Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Ўзбекистон маданияти ва таомларидан завқланяпман"

Футзал бўйича жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Португалия — Тожикистон (3:2) учрашувидан сўнг португалияликлар ўйинчиси Зики микст-зонада сайтимизга интервью берди.

- Тожикистонга қарши ўйин ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўйлашимча, жуда қийин рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. Учрашувдан аввал Тожикистоннинг фақат ғалаба қозониш истагида майдонга тушишини билардик. Ғалаба қозониш учун бор кучимизни ишга солдик.

- Рақиб жамоанинг деярли барча футзалчисини алдаб ўтиб, чиройли гол урдингиз. Бу қандай содир бўлди?

- Агар бирдамликда ҳаракат қилсангиз, ҳамма режалар амалга ошади. Жамоангиз ўйинда ғалаба қозониш учун катта мотивацияга эга бўлганда, индивидуал хусусиятлар ўз-ўзидан пайдо бўлади ва чиройли голлар урилади. Мен урган гол ҳам шу тариқа юзага келди.

- Турнирда қайси жамоаларни фаворит деб ҳисоблайсиз?

- Мен яққол фаворитни кўрмаяпман, барча жамоа ғалаба қозониш илинжида майдонга тушмоқда.

- Турнир ташкилотчилиги ва Ўзбекистон ҳақида фикрингизни билдирсангиз.

- Ўзбекистон жуда гўзал мамлакат, бу ернинг маданияти билан танишиб, таомларидан баҳраманд бўлаётганимдан завқ оляпман. Умуман олганда, бу ерга ташриф буюрганимдан хурсандман.


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика