Зидан МЮ вариантини кўриб чиқмоқда

Aslanov Jasurbek
20 дек 2018, 17:10
"Реал" собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

Маълумотларга кўра, франциялик мутахассис "Манчестер Юнайтед"дан таклиф олган ва айни дамда уни кўриб чиқмоқда.

Зидан "Ювентус" ёки Франция терма жамоасида ишламоқчи, аммо яқин бир неча йил ичида бу қийинлигини тушунган мураббий, МЮ вариантини кўриб чиқмоқда.

Олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" фақат Маурисио Почеттино ҳақида ўйлаётгани эълон қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: As