Зидан келганидан сўнг барча “Реал”да ўйнашни орзу қилади
20 мар 2019 22:59
Янгиликлар
Зидан келганидан сўнг барча “Реал”да ўйнашни орзу қилади
“Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси Поль Погба “Реал”га қайтган франциялик мутахассис ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.
“Мен доим “Реал”да ўйнаш ҳар қандай футболчининг орзуси деб айтганман. Бу клуб дунёдаги энг буюкларидан биридир. Шундай жамоани Зидан бошқарар экан, демак, футболга бефарқ бўлмаган барча у билан ишлашни ният қилади. Ҳозирда мен МЮ аъзоси ҳисобланаман. Бироқ, келажакда нима бўлишини ҳеч ким билмайди.”, - дея Погбанинг сўзларини келтиради Goal.
Аввалроқ, Погба мавсум якунланганидан сўнг “қизил иблислар”ни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Бунга сабаб клубнинг собиқ устози Жозе Моуриньо билан франциядик футболчи ўртасидаги низолар эди. Бироқ, “Манчестер Юнайтед”нинг янги устози Оле-Гуннар Сульшер 26 ёшли хавбекни жамоада олиб қолишни хоҳлашини билдирган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар