

Демак, франциялик мутахассис Даниэль Себальос, Маркос Льоренте, Браим Диас, Мариано Диас ва Гарет Бэйлни клубда кўришни хоҳламаяпти. Шунингдек, Марсело, Тони Кроос ва Исконинг келажаги сўроқ остида бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» жорий мавсум Испания Кубогини финал остонасида, ЕЧЛни эса ним чорак финалда тарк этди. «Бланкос»лар ЛаЛиганинг 32 туридан сўнг, 61 очко тўплаган ҳолда, «Барселона» (74 очко) ва «Атлетико»дан (65) сўнг жадвалнинг учинчи ўрнидан жой олган.



