UZ

Сўнгги янгиликлар

22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  1 22:00"Барселона" Араухони қанчага сотмоқчи?  2 21:36"Қайрат" бош мураббийи Калмурзага машина совға қилиниши ҳақида: "Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз – клубга автобус ёки микроавтобус совға қилинг. Бир кишини алоҳида ажратиш нотўғри, бу жамоавий спорт"  2 21:08"Марсель" "Реал" ҳужумчисини ижарага олмоқчи  1 20:01"Челси" "Ювентус" етакчиси учун 66 млн евро таклиф этди ва рад жавобини олди  7 19:39Гвардиола Родрининг янги жароҳати ҳақида: "Биз унга ғамхўрлик қилишга ҳаракат қилдик, аммо бўлар иш бўлди"  2 19:16Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради   1 18:55Уругвай терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин учун қайдномаси маълум  24 18:27Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларга киришди   17 18:16Алонсо Килиан Мбаппе жароҳат олганини маълум қилди  6 17:51Вальверде Ўзбекистон билан ўйинда қатнашмайдими?  0 17:24Фабио Каннаваро: "Шуни айта оламанки, мунидалдаги темп шунчаки даҳшатли" (матбуот анжумани)  60 17:16Ўзбекистонда ФИФАнинг Марказий Осиёдаги офиси иш бошлайди  3 17:07ЎФА Лёв ва Бенту билан музокаралар ўтказганини очиқлади  4 16:39"Эвертон" япониялик ярим ҳимоячини сотиб олмоқчи  0

Жесус Кандалес: "Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди" Янгиликлар

Жесус Кандалес: "Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди"

Футзал бўйича Эрон терма жамоаси бош мураббийи испаниялик Жесус Кандалес Ўзбекистонга қарши иккинчи баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Бу икки ўйин биз учун жуда муҳим эди. Вьетнамдаги Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраяпмиз. Биз ўз ўйинимизни ўрганиб чиқдик ва камчиликларимизни билиб олдик", - деб гап бошлади

"Ўзбекистон бизга ўртоқлик учрашуви ўтказиш билан таклиф билан чиққанди. Аввалига Тошкентда кичик мусобақа бўлиб ўтиши керак эди. Ўтган йил Ўзбекистон терма жамоаси Эронга бориб ўртоқлик учрашувлари ўтказиб қайтганди. Бундан ташқари терма жамоаингиз Осиё чемпионатида бошқа гуруҳдан ўрин олган".

"Бугун бизнинг тактикамиз асосан ёш футболчиларни тушириш ва уларни текшириб кўришдан иборат эди. Терма жамоадаги авлодлар алмашинуви ҳамон давом этмоқда. Эрон терма жамоаси ҳозирданоқ 2016 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда".

"Мен мураббий сифатида 28та совринни қўлга киритганман. Ўзбекистон терма жамоасида менинг дўстим Хосе Мария Мендез "Пулпис" ишлаганди. Иккинчи ўйинда Ўзбекистон менга кўпроқ ёқди".

"Воҳид Шамсаи ҳозирда Эрон миллий чемпионатида ўйновчи мураббий бўлиб ишлаб келмоқда. Лекин терма жамоадаги фаолиятини тугатган".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика