Жек Уилшер: «Emirates Cup – соврин ютиш учун имконият»
30 июл 2013 16:11
Янгиликлар


Жек Уилшер: «Emirates Cup – соврин ютиш учун имконият»
"Арсенал" ярим ҳимоячиси Жек Уилшер Emirates Cup турниридан нималар кутаётгани ҳақида гапириб ўтди.
"Бизга ўтган йили мана шу турнир етишмаганди. Мавсумолди тайёргарликка нимадир етишмагандек туюлганди".
"Emirates Cup – яхши мусобақа. Мухлисларга ҳам у ёқади. Ундан ташқари бу бизга соврин ютиш учун ҳам яхши бир имконият. Бу турнирда кучли жамоалар иштирок этишади".
"Бу йил мусобақага "Наполи" ва "Галатасарой" таклиф этилган. Бу ўйинлар биз учун ҳақиқий синов бўлади. Ўша вақтгача биз жисмонан тайёр бўлишимз керак", деди Уилшер.

Фикрлар