Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"
30 авг 22:09
Янгиликлар
Ровшан Мередов: "Бундай турнирлар орқали нималар қўшишимиз кераклигини кўриб оляпмиз"
Туркманистон "CAFA Nations Cup-2025" турнирининг илк баҳсида Қирғизистон билан тўқнаш келди.
Учрашувдан сўнг Туркманистон бош мураббийи Ровшан Мередов фикрлари билан ўртоқлашди.
"Қизиқарли ўйин бўлди. Гол урдик ва тезкор жавоб олдик. Ишлайдиган жиҳатларимиз бор. Кейинги ўйингача тўғирлашимиз керак вазиятлар етарлича. Ғалаба қозонишни истагандик. Вазиятларимиз бўлди, фойдалана олмадик. Ҳозир бундай турнирларда нималар қўшишимиз кераклигини кўриб олмоқдамиз, чунки олдинда Осиё Кубоги саралаши бор.
Рақиб мураббийининг фикрларига тўлиқ қўшиламан. Майдон тўп билан муомала қилишда таъсирини ўтказди. Лекин икки жамоа ҳам бир хил шароитда ўйнади. Факт шуки, бугун юта олмадик. Балки бошқа майдонда бундай ўйин бўлмасди, устунлик қайси жамоа томонида кечарди билмадим",- дейди Ровшан Мередов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар