UZ

Сўнгги янгиликлар

23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  0 23:05Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома" (Онлайн натижа)  2 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  7 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  3 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  11 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9 20:58"Реал Мадрид" Хаби Алонсо билан келишувга яқин турибди  9 20:34Ўзимизнинг карикатура: ОЧЛдаги "Туташ тақдирлар"  4 20:14Миржалол Қосимов: "Шубҳасиз, чемпионатнинг якуни қизиқарли бўлади"  4 20:11Суперлига. 100 дақиқа давом этган ўйинда "Локомотив" сўнгги сонияларда "Динамо"ни мағлуб этди  28 19:59Мбаппе Франциянинг навбатдаги йиғинига чақирилмади  4 19:35Денис Коростиченко: "Дуранг адолатли натижа бўлди"  2 19:32 "Балли, "Насаф! Балли, Рўзиқул!" - қашқадарёлик моҳир шарҳловчи Ҳусан Темировнинг таваллудига бағишланади  5

ЖЧга 10 кун қолди. Аргентина - 1978 Янгиликлар

ЖЧга 10 кун қолди. Аргентина - 1978

ФИФА 1964 йилнинг ўзидаёқ ЖЧ-78ни Аргентинага беришга ваъда қилганди. Бу қарор 1966 йил расман ўз тасдиғини топади.
1966 йилги конгресс чоғида ФИФА бир йўла иккита мезбон мамлакат номини эълон қилган. Унга кўра, Мексика 1974 йилги мундиалга, Аргентина эса ЖЧ-78га тайёргарлик кўриши маълум бўлади. ЖЧга яхшилаб тайёргарлик кўриш учун Аргентинада 12 йил муҳлат бор эди. 1974 йил Жоао Авеланж Аргентина футбол федерациясига ЖЧда 24та жамоа иштирок этиши мумкинлиги ҳақида айтади. Бунга Аргентинадан "16та жамоани эплай олсак катта гап", - деган жавобни олади. Натижада мусобақа форматига ўзгартириш киритилмади.

Аргентинанинг ҳайиқишига сабаб бор эди. Бу пайтда мамлакатда ички низолар кучаётган эди. Бу воқеалар 1976 йил жиддий тус олди. Шу йилнинг март ойида ҳарбий тўнтарилиш амалга оширилади. ЖЧ ташкилий қўмитасини ўз қўлига олган генерал Омар Актис ўзининг биринчи матбуот анжуманидан аввал ўлдирилади. Унинг ўрнига адмирал Карлос Лакост тайинланади. Лакостга давлат бюджетининг 10% даромади ва ФИФАдан келиб тушадиган 500 миллион доллар миқдоридаги пул ишониб топширилади. Бу пулга у Буэнос-Айрес ва Росариодаги стадионларни модернизация қилади. Мендосе, Кордобе ҳамда Мар-дель-Плате шаҳарларида янги замонавий ареналарни қуради. Шу билан биргаликда пойтахтдаги аэропортни ҳам замонавийлаштиради. ФИФА учун энг муҳим бўлган ТВни эса тўлиқ такомиллаштиради.





ЖЧга ҳаракат режа аосида кетаётган бўлса-да, европаликлар унда иштирок этишдан бош тортишни бошлайдилар. Аммо ФИФА ўз қарорини ўзгартирмайди, Европа эса саралаш ўйинларини бошлаб юборади. Саралашда бир гуруҳдан жой олган Англия ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳсда “мовий гвардиячилар”нинг қўли баланд келади. Осиёдан Эрон ЖЧда дебют қилади. Африкадан эса Тунис. Айнан Тунис ЖЧ давомида Мексикани мағлубиятга учратиб, катта сенсация соҳиби бўлади. Сабаби, шу кунгача бирорта Африка аъзоси ЖЧда ғалаба қозонмаганди.

Йохан Круифф ваъдасига мувофиқ ЖЧга бормади. Голландия терма жамоасини эса Аргентинага австриялик Эрнст Хаппел олиб борди. Бу сафар ҳам “лолалар” ўзларига билдирган ишончни деярли оқлашди. Улар гуруҳ ўйинларида Перудан кейин иккинчи бўлган бўлса-да, финал раундида яхши қатнашдилар. Италия ва Австрия мағлуб этилди. Амалдаги жаҳон чемпионлари Германия билан жанговор дуранг.





Бу сафар Аргентина чемпион бўлиш учун ҳақиқатдан ҳам жиддий киришганди. Терма жамоанинг бош мураббийи Луис Сесар Менотти ҳар бир чизиқ учун ўн нафардан номзодни жиддий синовдан ўтказади ва якунда 22 нафар футболчини аниқлаб олади. Улар ичида биргина Марио Кемпес Испаниянинг "Валенсия" клуби шарафини ҳимоя қиларди. Айнан шу ҳужумчи терма жамоанинг муваффақиятига муносиб улуш қўшди. Қизиғи шундаки, 1950 йили Бразилия бош мураббийидаги ирода Меноттида топилмади. У 18 ёшга тўлмаган Марадонани якуний рўйхатга қўйишдан чўчиди. Кемпес учун "Валенсия" Аргентина ФФга 250 000 АҚШ доллари миқдорида суғурта пули тўлаб қўйишлари кераклигини айтган.

Гуруҳ ўйинлари Аргентина учун жуда қийин кечади. Франция ва Венгрия терма жамоалари аранг 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилади. Италияга имконият бой берилади. Кемпес гуруҳ ўйинларида бирорта ҳам гол ура олмайди. Финал гуруҳида эса Аргентина, Бразилия, Перу ва Польша терма жамоалари билан куч синашади. Айнан шу ўйинларда Кемпеснинг голлари терма жамоага фойда келтира бошлайди. Бразилия билан дуранг натижани қайд этган мезонлар тўплар нисбатига кўра финалга чиқадилар. Финалда уларни Голландия кутиб турарди.


Иккинчи босқич
1 гуруҳ

Голландия – Австрия 5:1
Германия – Италия 0:0
Германия – Голландия 2:2
Италия – Австрия 1:0
Австрия – Германия 3:2
Голландия – Италия 2:1

Турнир жадвали
Голландия   5
Италия     3
Германия     2
Австрия     2
   
2 гуруҳ
Бразилия – Перу 3:0
Аргентина – Польша 2:0
Польша – Перу 1:0
Аргентина – Бразилия 0:0
Бразилия – Польша 3:1
Аргентина – Перу 6:0

Турнир жадвали
Аргентина     5
Бразилия     5
Польша     2
Перу     0


Буэнос-Айресдаги "Эстадио Монументаль" стадионида кечган ўйинни томоша қилиш учун 71 минг нафардан ортиқ ишқибоз келади. Финал бироз кеч бошланди. Боиси аргентиналиклар Голландия терма жамоаси аъзоси Вилли ван де Керкхоф қўлидаги гипс билан майдонга тушгани учун учрашув бош ҳаками Сержо Ганелладан уни ечиб ташлашни талаб қилишади. Бу эса бироз вақтни олади.





Кемпес 38-дақиқада ҳисобни очади, 82-дақиқада Дик Наннинга таблога ўзгартириш киритди, 1:1. Ўйин тугашига чамаси 30 сония қолганида Наннинганинг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсинига тегади. Қўшимча 30 дақиқада Кемпес ўз дублини расмийлаштириб Аргентинани ҳисобда олдинга олиб чиқади, 115-дақиқада Даниэль Бертонни учрашувга якуний нуқтани қўяди, 3:1. Аргентина - ЧЕМПИОН!

3-ўрин учун
Бразилия – Италия 2:1
Голлар:
Нелиньо, 64, Дирсеу, 71 – Каузио, 39

Финал
Аргентина – Голландия 3:1
Голлар:
Кемпес, 38, 105, Бертони, 115 – Наннинга, 82
Аргентина: Фильоль, Ольгин, Пассарелла, Л. Гальван, Тарантини, Ардилес (Ларроса, 65), Гальего, Луке, Ортис (Хаусман, 74), Кемпес, Бертони
Голландия: Йонгблад, Портвлие, Крол, Брандтс, Янсен (Сурбиер, 72), Неескенс, Хаан, В. Ван де Керкхоф, Р. ван де Керкхоф, Реп (Наннинга, 59), Ренсенбринк


Тўпурарлар: Марио Кемпес (Аргентина) – 6, Рене Ренсенбринк (Голландия), Теофило Кубильяс (Перу) – 5тадан, Леопольдо Луке (Аргентина), Ханс Кранкль (Австрия) – 4тадан.


Хориж маълумотлари асосида
Нодирхўжа Юлдашев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика