UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  9 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  9 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

ЖЧ-2014. "С" гуруҳи. Колумбия ва Греция кейинги босқичда Янгиликлар

ЖЧ-2014. "С" гуруҳи. Колумбия ва Греция кейинги босқичда

Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичлари ҳам якунланиб бормоқда. Кечагина старт олган чемпионат ўзининг ҳал қилувчи палласига кирган.
Бугун "С" гуруҳида сўнги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда Япония - Колумбия ҳамда Греция - Кот-д`Ивуар жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди.
Бу гуруҳдан 2-турдан кейин Колумбия муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ҳал этган эди. Қолган уччала жамоада эса имконият сўнгги тургача сақланиб қолганди.



Колумбия Япония билан бўлган ўйинда тарибига бироз ўзгартиришлар киритди. Захирада қолиб кетаётган баъзи ўйинчилар шу куни ўйинни бошланғич таркибда бошлашди. Жексон Мартинез, Адриан Рамос, Фредди Гуарин каби футболчилар Японияга қарши ўйинда майдонга тушишди.
Биринчи бўлимда Колумбия ҳам, Япония ҳам деярли тенг ҳаракат қилишди. Учрашувнинг 17-дақиқасида япониялик ҳимоячи ўз жарима майдончаси ичида қоидани бузди ва ҳакам пенальти бегилади. Белгиланган 11-метрлик жарима зарбасини Куадрадо аниқ амалга ошириб, жамоаси ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бўлимнинг сўнгги дақиқасига келиб эса Япония ҳисобни тенглаштиришга эришди. Хонданинг етказиб берган тўпини Оказаки боши билан дарвозага жойлаб қўйди ва жамоасини танаффусга мағлубиятдан қутқарган ҳолда олиб чиқиб кетди.
Лекин иккинчи бўлимда колумбияликлар Япония дарвозасини уч бор ишғол этишни уддасидан чиқишди. Жексон Мартинез икки бор Кавашимани ранжитган бўлса, яна бир вазиятда Хамес Родригез ўз сўзини айтди ва учрашувда якуний ҳисобни ўрнатди, 1:4.



"С" гуруҳининг яна бир ўйини Греция ва Кот-д`Ивуар
 ўртасида кечди. Африкаликларни ушбу баҳсда дуранг натижаси ҳам қониқтирарди. Греклар эса фақат ғалаба илинжида майдонга тушишди.
Биринчи бўлим сўнгги дақиқаларига келиб Самарис ивуарликлар дарвозасига йўл топа олди, 1:0. Жамоалар танаффусга шу ҳисоб билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасига келиб эса, Кот-д`Ивуар жамоаси ҳужумини гол билан якунланди. Жервиньонинг ошириб берган тўпини Бони Греция дарвозасига жойлади ва ҳисобни тенглаштирди, 1:1.
Греция ўтказиб юборилган голдан сўнг ҳужумларни янада кучайтирди ўйиннинг сўнгги дақиқасида пенальти ишлаб олди. Тўп олдига яқинлашган Самарас мўлжалда адашмади ва жамоасини кейинги босқичга олиб чиққан гол муаллифига айланди, 2:1.
Шундан қилиб, Колумбия бу гуруҳда 100 фоизлик натижани қайд этиб биринчи ўринни эгаллади. Греция эса ушбу ғалабадан сўнг, ўз активига уч очко қўшиб олди ва иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олди.


ЖЧ-2014. "С" гуруҳи, 3-тур.

Япония - Колумбия 1:4

Куяба. "Пантаналь" стадиони.

Бош ҳакам: Педро Проэнса (Португалия).

Голлар: Куадрадо (17-пенальтидан), Оказаки (45), Ж.Мартинез (55, 82), Хамес Родригес (89)

Япония: Кавашима, Учида, Хонда, Нагатомо, Оказаки, Кагава (Кийотаке, 84), Окубо, Аояма (Ямагучи, 62), Конно, Хасебе, Йошида.

Колумбия: Оспина (Ф.Мондрагон, 84), Ариас, Армеро, Куадрадо (Карбонеро, 46), Гуарин, Межиа, Баланта, Рамос, Куинтеро (Хамес Родригез, 46), Мартинез, Валдес.

Огоҳлантириш
лар
: Конно (16), Гуарин (63).



ГРЕЦИЯ - КОТ-Д'ИВУАР  2:1
01:00. Форталеза. "Касталан" стадиони.
Бош ҳакам
: Карлос Вера (Эквадор).

Голлар: Самарис 42, Самарас 90+1 пенальти - Бони 72

Греция: Карнезис (Гликос, 24), Маньятис, Манолас, Самарас, Коне (Самарис, 12), Карагуни (Гекас, 80)с, Салпингидис, Торосидис, Лазарос, Сократис, Чолевас.

Кот-д`Ивуар:
Барри, Бока, Коло Туре, Калу, Тиоте (Бони, 60), Жервиньо (Жованни Сью 84), Дрогба (Диамонд, 78), Орье, Яя Туре, Серей, Бамба.

Огоҳлантиришлар: Дрогба 35, Калу 62, Серей Ди 70.



#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Колумбия33009 - 279
2Греция31112 - 4-24
3Кот-Д'Ивуар31024 - 5-13
4Япония30122 - 6-41
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика