UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  10 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  72 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  3 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  4 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  2 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  0 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  5 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   9 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Франция – Гондурас Янгиликлар

ЖЧ-2014. ПРЕВЬЮ. Франция – Гондурас

Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида бугун “Е” гуруҳининг 1-тур учрашувлари старт олади.
Европанинг кучли жамоаларидан бири Франция гуруҳ аутсайдери Гондурасга қарши баҳс олиб боради. Ўйин Порту-Алегри шаҳридаги “Бейра-Рио” стадионида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2014. “Е” гуруҳи. 1-тур
ФРАНЦИЯ – ГОНДУРАС
Бош ҳакам: Сандро Риччи (Бразилия)

Тахминий таркиблар
Франция: Льорис - Санья, Косельни, Сахо, Эвра - Погба, Кабай, Матуиди - Вальбуэна, Жиру, Бензема.
Гондурас: Вальядарес - Бекелес, Бернардес, Фигероа, Исагирре - Чавес, Паласиос, Гарридо, Эспиноса - Бенгстон, Костли.



Франция терма жамоасининг аввалги жаҳон чемпионатидаги иштироки анча ғалвали якун топди. Бош мураббий Раймон Доменек жамоа тизгинини буткул қўлдан чиқариб юборди. Натижада айрим футболчилар ўзларига эрк бериб юборишди. Бу эса ўйинга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Франция уч ўйинда атиги битта гол урган ҳолда мусобақани тарк этди.

Евро-2012да Лоран Блан бошқарувидаги жамоа оз бўлса-да ўз ўйинини топиб олди. Франция чорак финалда бўлажак чемпионлар Испанияга мағлуб бўлди. Навбатдаги жаҳон чемпионатига эса терма жамоани янги мураббий тайёрлади. Франция ЖЧга чиқиш учун плей-оффдан аранг ўтди, Дидье Дешам бир амаллаб ижобий натижа қайд эта олди.



Франция бу мундиалда нимани қойиллата олади? Агар жамоа саралашнинг плей-офф босқичида Украина билан бўлган биринчи ўйинини намойиш этса, унда гуруҳда қолиб кетади. Мабодо иккинчи ўйинини кўрсатса, унда узоққа бориши мумкин. Франция учун бугунги рақиб Гондурас оддий кўриниши мумкиндир, лекин Швейцария ва Эквадор билан уларга осон бўлмайди. Шу ўринда Гондурасни ҳам жуда кучсиз дейиш хато. Ахир жамоа мундиал арафасида Англия билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 0:0 ҳисобини қайд этди. Умуман олганда, Гондурас ўзининг охирги еттита ўйинидан атиги биттасида ғалаба қозонди.



Французларда эса охирги натижалар ҳар қалай ёмон эмас. Киевдаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг улар кейинги бешта учрашувда 18та гол уришди (Ямайкага 8та, Норвегияга 4та, Украинага 3та, Голландияга 2та ва Парагвайга битта) ва атиги битта тўп ўтказиб юборишди. Франция учун энг катта йўқотиш бу Франк Риберининг жаҳон чемпионатида қатнаша олмаслиги ҳисобланади. Шунга қарамай, “Уч ранглилар”да бошқа ярим ҳимоячилар етарлича топилади.



Дидье Дешам (Франция термаси бош мураббийи): “Гондурас охирги икки йилда анча яхши шаклланди. Улар 4-4-2 схемасини танлашди. Мен бу жамоанинг Англия билан ўйинини кўрдим, рақиб яхши таассурот қолдирди. Гондурас тажовузкор футбол намойиш этишни хуш кўради”.



Луис Фернандо Суарес (Гондурас термаси бош мураббийи): “Жамоамиз олдига қўйилган мақсад - кейинги босқичга чиқиш. Бу гуруҳда ҳар бир жамоада имконият бўлади”.

Қизиқарли фактлар
Жамоалар ҳали ўзаро ўйнашмаган.

Гондурас ўз тарихида учинчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этяпти.




Х.Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика