UZ

Сўнгги янгиликлар

08:00«Ливерпуль» МЮни йирик ҳисобда мағлуб этди, «Ман Сити» эса «Челси»га ҳеч қандай имконият қолдирмади  2 07:31Ўртоқлик учрашуви. «Эл-Класико»да «Барселона» «Реал Мадрид»ни минимал ҳисобда мағлуб этди  4 07:00Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 01:49"Бавария" яхши пул эвазига Горецкани сотишга тайёр ва бу ҳақда Леонга хабар берди, аммо...  0 01:27Лангле Ла Лиганинг бошқа клубига ўтадими?  0 01:03"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчиси билан шартнома бўйича келишувга эришди  0 00:32"Милан" Абрахамни харид қилиши мумкин. "Рома" Довбикнинг харидидан сўнг форвардни сотмоқчи  1 00:05РПЛ. "Рубин" ва Ашурматов Қозонда "Химки"га мағлуб бўлди  1 23:32Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"  2 23:07Миржалол Қосимов: "Бобур-арена"да "Андижон"нинг 12-рақамли футболчиси бор"  17 22:56"Реал" Лапортга қизиқмоқда, аммо "Ал Насср"га пул тўлашни хоҳламаяпти. Ҳимоячи "Мадрид"га ўтишни хоҳламоқда ва маошининг пасайишига рози  1 22:30Суперлига. "Андижон" — ОКМК (2:3), олмалиқликлардан даҳшатли камбэк!  2 22:10Про лига. "Олимпик Mobi-Uz" ва "Хоразм" ўзаро дуранг ўйнади  1 21:45Суперлига. "Бобур Арена"да 5 та гол урилган баҳсда ОКМК камбэк қайд этди  73 21:42"Атлетико" 30+5 млн евролик трансферни амалга оширди  2

ЖЧ-2014. Кечаги кун якуни Янгиликлар

ЖЧ-2014. Кечаги кун якуни

Сенсацион Коста-Рика, тўп оширувчи Италия, рақсга тушадиган Колумбия, омадсиз Англия ва Ресифидаги “эрталабки шоу”.
Кечаги куннинг учрашувлари
Колумбия – Герция 3:0
Уругвай – Коста-Рика 1:3
Англия – Италия 1:2
Кот-д'Ивуар – Япония 2:1

Кун сенсацияси
Италия, Англия ва Уругвай билан бир гуруҳга тушган Коста-Рикани ҳеч ким жиддий қабул қилгани йўқ. Уларнинг 1990 йилдаги Шотландия устидан қозонилган ғалаба ва ЖЧ 2002 даги ажойиб ўйинларини эслашди. Аммо шу кунгача ҳеч ким бу жамоага жиддий қарамаган. Охирида эса аксинча бўлиб чиқди.



Луис Суарессиз Уругвай жамоаси мундиал саралаш ўйинларида 5 ўринни олиб 1 та йўлланмани Иордания билан баҳс олиб броган жамоани эслатиб юборди. Биринчи бўлим ўрталарида тўп ўтказиб юборган Коста-Рика терма жамоаси босиқлик билан ўз режаси бўйича ҳаракатини давом эттирди: ҳаркатчан ва тезкор Жоэл Кэмпбелл ҳужумда, стандартлардан Кристиан Боланьос ажойиб тўп узатишлар ва ҳимоядаги жамоавий ўйин. Иккинчи бўлим бошида Уругвай терма жамоаси қулади. Табареснинг ўзгартиришлари ҳеч қандай фойда бермади, рақиблардан майдонга тушган Марко Уреня эса учинчи голни урди.

Ажойиб иккинчи бўлим, Хорхе Пинтонинг ажойиб ғалабаси.

Кун назорати

Икки йил олдин Европа чемпионати чорак финалида Англия ва Италия терма жамоалари баҳс олиб боришади ва пеналтилар сериясида италияликлар ғолиб бўлади, уша учрашувда Чезаре Пранделли шогирдалари инглизларга тўп назорати бўйича мастер клас ўтаб беришганини ҳозиргача эслашади. Киевдаги ўйинда Рой Хожсон жамоаси Андреа Пирлони ёпиш йўлини топиша олмаганди, аммо бугунги ўйинда уларни анча ўсганини кўриш мумкин.



Англия биринчи бўлимда ва иккинчи бўлим бошида ҳужумкор яхши футбол намоиш этди: комбинацион, тезкор, оптимистик. Ҳожсон шогирдларига ҳужумнинг яхши якуни етишмади, аммо Италия эса аксинча , кам сонли ҳужумлар ва ўз имкониятларидан яхши фойдаланишди. Пранделли жамоасини майдонда Пирло бошқарди, Андреа Пирло – 108та , Даниеле Де Росси – 105та, майдонда бир соатдан кам вақт ўтказган Марко Вератти эса – 61та аниқ тўп оширишига эга бўлишган.  Инглизлар сафида энг яхши тўп оширувчи – Стивен Жеррард – 67та.

Кун илҳоми
Кот-д'Ивуар жамоаси ўйин бошида гол ўтказиб юборганига қармай японлардан кучлироқ ва қизиқроқ кўринарди. Сабри Лямуши жамоаси гол борасида рақибдан ўта олишмаётганди. Африкаликлар ҳужумчилари Жервиньо, Калу ва Дрогба ўрнига майдонга тушган Бони рақиб дарвозабонини ранжитиш ҳеч қўлларидан келмасди. Чап қанот ҳимоячиси Бока камида иккта гол уриши керак эди.



Умуман бу ўйинда рухлантириш кераклиги сезилиб турганди.  Дидъе Дрогба майдонни голсиз тарк этади, майдонга тушган ҳужумчи эса яхши ҳаракат қила олмаётган японлар ҳимояси ва дарвозабонини ранжитади.

Кун голи

Кейсуке Хонда (Кот-д'Ивуар – Япония 0:1) ВИДЕО

Кун жароҳати

Даиел Старриж Англия терма жамоасининг ажойиб комбинациясини голга айлантирган пайтда, кимдир майдон ташқарисида шифокорлар ёрдамига муҳтож ётган эди. Маълум бўлишича бу инсон Англия терма жамоаси бош шифокори Гари Люин экан. У голни нишонлай туриб сув идишига қоқилиб кетган ва оёғини жиддий қайириб олган экан. Арсеналнинг собиқ шифокори Англияга жўнатилди, унинг ўрнига инглизлар соғлигига иккинчи шифокор Стев Кемп жавоб беради.



Англиялик мухлислар Алекс Окслейд-Чемберлен ва Даниэл Старижнинг жароҳатидан ҳавотирда. Устига-устак жамоа бош шифокори ҳам уларнинг сафида.

Голнинг энг зўр нишонланиши
Биладиган инсонлар огоҳлантиришган: Колумбия гол урса, биз албатта чиройли жамоавий гол нишонланишини кўрамиз. Бу рақсларнинг бош ташкилотчилар “Ча-ча-ча” ҳаракати билан рақс тушувчи ҳужумчи Жексон Мартинес ва фолклёрни севувчи Пабло Армеро.

Айнан Армеро 5-дақиқада гол урганидан сўнг, захира футболчилари билан ажойиб рақс ташкиллаштиради. Бу рақс билан нафақат энг тез гол (ЖЧ-2010), балки энг чиройли гол нишонлаш яралган.


Бу гол Колумбия учун 1998 йилдан кейин мундиалда урилган биринчи гол бўлди. Ушанда Лейдер Пресиадо колумбияликларга Тунис устидан ғалаба қозонишга ёрдам берган, аммо жамоа гуруҳдан чиқа олмаган, кейин эса уччала жаҳон чемпионатидан ҳам қуруқ қолишган.

Кун Грецияси
Греция терма жамоаси ҳар қайси катта турнирда ҳудди Европа жамоалари учун бўлган Греция  жамоасидек. Ҳеч ким ундан хурсанд эмас, аммо чидашга тўғри келади.
Учинчи бора мундиалда иштирок этаётган жамоа, салбий натижалар кўрсатишда давом этмоқда. Бу жамоанинг умумий натижалари: 7 ўйин, 6 мағлубият, 6 ўйинда гол уриша олмаган. Бразилиядаги дебют ўйинида бўш дарвозани нишонга ола билмай Колумбия терма жамоасига 3:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.



Кун четлатилиши
Уругвай ҳимоячиси мундиалдаги биринчи қизил карточка эгасига айланди. Немис ҳаками Феликс Брих ўйин давомида кўп нарсани кечирди, аммо Перейра Жоел Кемпбелга қақшаткич зарба берганидан сўнг, қизил карточка кўрсатишдан бошқа иложи қолмади.



Перейра четлатилиши билан Уругвай мағлубияти аниқлашиб қолди. Иккинчи таймда Коста-Рика терма жамоаси кетма-кет икки гол уришга эришди, Табарес эса қутқариш учун ҳеч қандай йўл топа олмади. Мураббий Луис Суареснинг Англия ва Италияга қарши ўйинларга олиб қўйди. Уругвайнинг Коста-Рикага тиши ўтмади.

Кун “Ҳайрли тонги”
Кот-д'Ивуар ва Япония учрашуви ўзгача баҳсдир. ЖЧ 2014даги ҳеч қайси учрашув бундай кеч бошланмаган ва бошланмайди ҳам. Кун якунини ўз ниҳоясига етказамиз ва барчага ҳайрли кун деб тилаб қоламиз.

Дам олишга улгурмай “кейинги ўйин куни” яқинлашиб келмоқда.




Хориж сайтлари асосида Жасур Асланов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика