ЖЧ-2014. Австралия Бразилияга етиб борган биринчи жамоа

Tolibjon Qosimov
29 май 2014, 14:49
Австралия ЖЧ-2014 иштирокчилари орасида Бразилияга борган илк терма жамоага айланди.
Чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 6да "соккерузлар" самолёти Куритиба аэропортига қўнди, деб хабар бермоқда ФИФА расмий сайти.

Австралия мундиалдаги илк ўйинни 14 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03.00да ўтказади. Жамоанинг дастлабки рақиби Чили терма жамоаси бўлади.

Ушбу гуруҳдан Голландия ва Испания терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru