UZ

Сўнгги янгиликлар

22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:38"Истанбул Башакшехир" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  6 21:10Родриго учун мавсум якунланди  7 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3 18:39"Сурхон" Термизда аср ғалабасини қўлга киритиши мумкин  6 18:10ЎФА футболдан четлатган Жасур Мухторов 5,5 йилдан сўнг Суперлига ўйинини бошқаради  11 17:42"Пахтакор" сўнгги бор Қўқонда қачон ғалаба қозонган?  3 17:15Испаниялик мураббий "Андижон" ва "Навбаҳор"нинг муваффақиятли старти ҳақида гапирди  1 16:48Тареми Эронга қайтишни истаяпти  10 16:20"Нефтчи" ва "Андижон" офсайддан гол урдими? Суперлиганинг илк туридаги ҳакамлик таҳлили  13 16:02Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Хитой Бангладешдан устун келди  0

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади" Янгиликлар

Жавоҳир Соҳибов: "Ҳали вазифа бажарилмади"

Кеча Мянмада ёшларимиз Осиё чемпионатида ярим финалга йўл олди ва Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу натижада жамоанинг барча аъзоларини ҳиссаси катта. Кеча бўлиб ўтган учрашувдан сўнг жамоамиз сардори Жавоҳир Соҳибов билан суҳбатлашдик.

"Кеча бўлиб ўтган учрашув катта аҳамиятга эга эди. Биз максимум мақсадимизга етишдик. Биринчи бўлимдан сўнг устунликда таннаффусга чиққанимиз иккинчи бўлимда бироз хотиржамлик берди ва бунинг эвазига тўп ўтказиб юбордик. Ушбу учрашув айни вақтгача фаолиятимиздаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди. Аҳил жамоамиз бор. Биз албатта жаҳон чемпионатига муносиб эдик" , - дейди жамоамиз сардори

- Жавоҳир, ушбу жамоа кетиш олдидан аниқ ишонч билан жаҳон чемпионатига чиқамиз деган мақсади бор эди. Бу ҳақида футболчилар ҳам айтиб ўтган. Бу ишонч майдонда сизларга ёрдам бердими?
- Юқорида айтиб ўтганимиздек бу жамоа жуда ҳам аҳил. Ҳар бир чизиқда тенг кучли бир неча футболчилар бор. Кетишдан олдин энг кичик мақсадимиз жаҳон чемпионатига чиқиш эди. Буни уддаладик лекин ҳали вазифамиз тўла бажарилмади. Ўсмирларимиз Осиё чемпиони бўлди, энди ёшлар ҳам шуни такрорламоқчи. Бизда бунга ишонч ва куч етарли.

- Сиз жамоа сардорисиз. Бу сизга қўшимча босим юкламайдими ?
- Жамоа сардори бўлишни мураббий танламади. Овоз бериш орқали жамоамиз футболчилари танлаган. Жамоа сардорида маъсулият катта бўлади ва буни оқлаш ҳам жуда қийин. Имкониятим етгунича сардорликни уддалашга ҳаракат қиламан. Мураббийларимиз бизга ишонади ва бу ишончни оқламоқчимиз.

- Олдинда энг муҳим иккита баҳс турибди. Рақиблар эса кучсиз эмас. Керакли натижага эриша оламизми?
- Йигитлар бунга ишонади. Биз майдонда буни исботлаймиз. ҚҲДР нинг имкониятларини кўрдик. Кучсиз рақибнинг ўзи қолмади. Энди ҳар бир учрашув ҳал қилувчи бўлади ва бизда йўқотадиган нарса йўқ. Шу боис охирги дақиқагача майдонда мухлислар ва ғалаба учун ўйнаймиз. Бизни узоқдан бўлса ҳам қўллаб-қувватлаб турган устозларимиз, мухлисларимизга миннатдорчилик билдирамиз. Юртимизга ёруғ юз билан қайтишни мақсад қилганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика