UZ

Сўнгги янгиликлар

10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  0 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   0 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  1 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  10 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Жамшид Саидов: "ПРО курсидаги ўқиш "Машъал"даги ишимга ҳалақит бермайди" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "ПРО курсидаги ўқиш "Машъал"даги ишимга ҳалақит бермайди"

"Бухоро" жамоасида мураббийлик қилиб келаётган Жамшид Саидовнинг мавсум тугаганидан сўнг клубни тарк этганидан хабарингиз бўлса керак.
Ёш мураббий айни дамда Тошкентда бўлиб ўтаётган ПРО мураббийлик курсида таҳсил олмоқда. Шунга қарамай, Саидовга "Машъал" жиддий таклиф билан чиқди. Эндиликда 35 ёшли мураббий "Машъал" ёшлар жамоасини бошқарадиган бўлди. Муборакдаги сафаримиз чоғида Саидовни суҳбатга тортдик.

- Жамшид ака, охирги пайтларда "Машъал"да фаолият юритишингиз хусусида кўп гапирилмоқда. Аммо расман иш бошламагансиз. ПРО курслдарида ўқишни давом эттирмоқдасиз. Айтингчи, газчилар раҳбарияти сизни қачон ишга таклиф этганди?
- "Бухоро"да мураббийлар штаби истеъфога чиққанидан сўнг "Машъал" расмийлари бундан хабар топган кўринади. Чунки бухороликлар билан орани очиқ қилганимдан сўнг, дастлаб Александр Хомяков қўнғироқ қилиб жамоасига таклиф этди. Кейинчалик эса жамоа ижрочи  директори Илҳом Қурбонов мен билан аълоқага чиқиб, келаси йил мураббийлар штабида ишлаш таклифини ўртага ташлади.

- "Машъал" сиз учун бегона жамоа эмас. Сабаби илгари ҳам Муборакда ишлагансиз. Тўғрими?
- Ҳа, албатта. Таъкидлаб ўтганингиздек бу ерда олдин ҳам фаолият юритганман. Шунинг учун бу борада узоқ ўйланиб ўтирмадим ва лаббай дея жавоб бердим. Жамоада ишлаш учун барча шароитлар муҳайё этилган. Фақат ишлаш талаб этилади.

- Жамоадагилар қайтишингизни қандай қарши олишди?
- Ҳаммаси яхши. Муаммо йўқ. Бу ерда мен билган инсонлар кўп. Ўртада ўзаро ишонч бор.

- Келаси йил ёшлар жамоасига устозлик қилишингиз тўғрисида маълумотга эгамиз. Айтингчи йиғин қачондан бошланади?
- Режага кўра, январь ойининг дастлабки ҳафтасидан бошлаймиз.

- ПРО курси апрель ойига қадар давом этишини инобатга оладиган бўлсак. Бу янги жамоангиздаги ишингизга таъсир ўтказмайдими?
- Менимча ундай бўлмайди. Чунки бу ерда мендан ташқари маҳаллий йигитларнинг имкониятини жуда яхши биладиган мураббий Дилшод Андаев ҳам бор. Ўйлайманки ёрдамчиларим мен йўқлигимда ишни давом эттириб тураверишади.

- Янги мавсумда сизга ассисентлик қиладиган бўлди?
- Ҳозирча бу масала тўлиқ ҳал этилгани йўқ. Номзодлар етарлича топилади. Фақат янги йилда аниқ бўлск керак.

- "Машъал" ёшлар жамоасига аввалги иш жойингиз бўлмиш Бухородан ҳам истеъдодли футболчиларни жалб этишингиз мумкинми?
- Менимча йўқ. Чунки Муборакдаги академиядан етишиб чиқаётган ўйинчилар талайгина. Боз устига ёшлар жамоасида ўйинчиларни олиб юриш ярамайди. Асосий таркиб бўлса ҳам бошқа гап эди.


Исломбек Рустамбеков, Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика