UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  3 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  16 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  30 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  166 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир Янгиликлар

"Зенит" Азмунни 50 миллион евродан камига қўйиб юбормайди. Эронлик Миллернинг севимли ўйинчисидир

"Наполи", "Вест Хэм", "Лестер" ва "Эвертон" клубларининг ҳеч бири "Зенит" билан ҳужумчи Сердар Азмун борасида алоқага чиқмади.

Бундан ташқари, "Зенит" Азмун борасида таклиф олса, эронлик ҳужумчини сотишдан бош тортади, сабаби клуб раҳбарияти ҳужумчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда metaratings.ru сайти хабар берди.

Фақатгина камида 50 миллион евролик таклиф "Зенит" раҳбариятини Азмунни сотишга ундаши мумкин. Айнан шунча пулга "Зенит" хавбек Леандро Паредесни ПСЖга сотган.

Азмуннинг қолишига яна бир сабаб унинг "Газпром" раҳбари Алексей Миллер билан яхши муносабатларидир. Улар отларга ва отлар пойгасига ишқибозлик каби умумий қизиқишларга эгалар.

Азмун жорий мавсум "Зенит" либосида РПЛда 21та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 6та ассист қайд этди. Transfermarkt эронлик ўйинчини 18 миллион еврога баҳолаган.

Айни вақтда Россия чемпионати коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган. "Зенит" ўз таъқибчилари бўлмиш "Локомотив" ва "Краснодар"дан 9 очко илгарилаб кетган ҳолда жадвалда етакчилик қилмоқда.


Манба: metaratings.ru

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика