Зафар Холмуродовни табриклаймиз!
15 окт 2017 13:12
Янгиликлар
Зафар Холмуродовни табриклаймиз!
Бугун “Насаф” жамоасининг ўтмишдаги афсонавий ҳужумчиси Зафар Холмуродовнинг таваллуд айёми куни.
“Насаф”нинг миллий чемпионатда ўз ўрнига эга бўлишида ва жамоанинг ютуқларига унинг қўшган ҳиссаси салмоқлидир. Зафар Холмуродов “Насаф” таркибида тўп тепиб, 181 марта дарвозаларни ишғол қилган. Моҳир ҳужумчи, 2000 йилги мавсумда 30та гол уриб, мамлакатимизда энг кўп гол урган футболчига айланган.
Мана ўн учрашувки, Зафар Холмуродов бошчилик "Насаф" ўринбосарлари майдонни мағлубиятсиз тарк этишмоқда.
Зафар Холмуродов бугун 41 ёшга тўлди.
Клуб раҳбарияти, мураббийлари ва барча футболчилари ҳамда ишқибозлар номидан Зафар Холмуродовни бугунги туғилган куни билан самимий қутлаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Мураббийлик фаолиятида улкан ютуқлар тилаб қоламиз.
“Насаф” ПФК жамоаси

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" 90+10 дақиқада гол уриб, ўн киши бўлиб қолган "Райо Вальекано"ни мағлубиятга учратди
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
АПЛ. "Манчестер Сити" "Тоттенхэм" билан ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозона туриб, якунда очко йўқотди
Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон гуруҳдаги сўнгги ўйинда Японияга мағлуб бўлди, аммо кейинги босқичга чиқди
Фикрлар