UZ

Сўнгги янгиликлар

10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  0 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  0 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   1 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   6 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  3 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  15 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  33 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  421 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  9 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик" Янгиликлар

Зафар Полвонов: "Пахтакор"га юқори босим ўтказдик"

"Шўртан" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунланганидан сўнг "оқ бўрилар" ҳужумчиси Зафар Полвоновнинг фикрлари билан қизиқдик.


"Ўйин томошабоп, қизиқарли тарзда кечди. Менимча, бугунги учрашув стадионга келган мухлисларга ёқди. Биз яхши ўйнадик ва кўплаб вазиятларга эга бўлдик. Бироқ баъзи вазиятларда омад бизлардан юз ўгирди. Шунга қарамай "Пахтакор"га қарши ўйинда яхши натижага эришдик. Рақиб ҳам яхши ўйнади ва бизга муаммолар туғдирди. Пенальти? Бу вақтга келиб мен захирага олингандим ва вазиятни кўра олмадим. Жамоадошларим пенальти бўлмаганини таъкидлашди. Лекин ҳакамнинг қарори бошқача бўлди. Андреев пенальтидан тўпни тўғри дарвозага йўллай олмади. Ўйин жуда юқори босим остида ўтди. Биз "Пахтакор"га катта босим ўтказдик. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Даврон Ҳошимов Сарвар Жўраевга нисбатан жуда қўпол ҳаракат қилгани учун ўйин сўнггида ҳақли равишда майдондан четлатилди. "Шўртан"нинг иккинчи даврадаги муваффақиятлари замирида Муҳтор Қурбоновнинг хизмати ва бутун жамоанинг меҳнати ётибди деб ўйлайман. Бу меҳнатларимиз самараси бўлса керак. Кейинги ўйинларда ҳам ишқибозларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз", - дейди Зафар Полвонов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика