UZ

Сўнгги янгиликлар

18:18"Андерлехт" "Бавария" дарвозабонига қизиқмоқда  1 17:59Суперлига. "Қизилқум" – "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  9 17:49"Бавария" вингери машғулотларга киришди  0 16:55Бьелса Уругвай терма жамоасига ҳаваскорлар лигасидан футболчи чақирди  3 16:28Магуайр жароҳати сабаб мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайди  1 16:00Маккенни "Ювентус"да қолмоқчи  0 15:33"Навбаҳор" "Локомотив"га ҳеч қандай имконият қолдирмаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  11 15:11Марказий Осиё. Фақатгина Қозоғистонда етакчи ўзгарди, қолган мамлакатларнинг чемпионатларида ҳаммаси ўз ўрнида  3 14:59Шенсни яна "Арсенал"да ўйнайдими?  2 14:30Тен Хаг раҳбариятдан "Манчестер Юнайтед" таркибини кучайтиришни сўради  4 14:04Аргентина терма жамоаси ва "Барселона" собиқ бош мураббийи ҳаётдан кўз юмди  3 13:38"Бавария" Гвардиолани қайтаришни истамоқда  14 13:15Евро-2024да кийиниш хоналарида футболчиларга етарли жой бўлмаслиги мумкин  0 12:55Ўзбекистонни Олимпиадага олиб чиққан дўппи аукционга қўйилди! Ҳозирги нарх 20 миллион сўмдан ошди!   20 12:40Бугун бир қатор легионерларимиз ўйнайди  1

Забиҳилло Ўринбоевда юбилей Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоевда юбилей

Ўзбекистон ОТЖ сардори Забиҳилло Ўринбоев бугун терма жамоа либосидаги ўзининг юбилей учрашувини ўтказмоқда.

Турли ёшдаги терма жамоаларнинг деярли барчасида ўйнаб келаётган Забиҳилло Ўринбоев учун Индонезияда ўтаётган Осиё ўйинлари доирасидаги Қатарга қарши баҳс 30-учрашуви сифатида қайд этилади.

2011 йилдан буён Ўзбекистон (U17) терма жамоасида ўз иштирокини бошлаган ҳужумчи ўтган 7 йил мобайнида Ўзбекистоннинг (U17, U19, U20, U23) турли ёшдаги терма жамоалари сафида ўйнаб келмоқда.

Забиҳилло Ўринбоевнинг терма жамоа либосидаги дебют ўйини 2011 йили Янги Зеландияга (U17) қарши учрашувда содир бўлганди.

Шу вақт мобайнида Забиҳилло Ўринбоев Ўзбекистон (U17) ўсмирлар терма жамоасида 5, Ўзбекистон ёшлар (U19, U20, U21) терма жамоаси сафида жами 15 ҳамда Ўзбекистон ОТЖ таркибида 7 маротаба ўйнаган. Шунингдек, ҳужумчи жорий йилда Ўзбекистон терма жамоаси сафида (Эрон, Уругвай) 2 ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.

Забиҳилло Ўринбоев турли ёшдаги терма жамоалар сафида шу кунга қадар майдонга тушган 29 учрашувида рақиблар дарвозасини 9 маротаба ишғол этишни уддасидан чиққан.

Забиҳилло Ўринбоев Индонезия (U19), БАА (U19), Австралия (U19), Таиланд (U19), Гондурас (U20), Фижи (U20), Жанубий Корея (U23) ҳамда Бангладеш (U23) терма жамоалари дарвозаларини "ўққа" тутган.

Қатарга қарши мазкур ўйин эса ОТЖ терма жамоамиз сардори учун терма жамоалар таснифидаги юбилей 30-учрашувга айланди.

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика