UZ

"Ювентус"нинг собиқ дарвозабони: "Мавсумни мухлислар билан тўлган стадионларда давом эттириш керак" Янгиликлар

"Ювентус"нинг собиқ дарвозабони: "Мавсумни мухлислар билан тўлган стадионларда давом эттириш керак"

Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ дарвозабони Стефано Таккони коронавирусни гриппдан ҳам хавфли эмаслигини ҳисобга олиб, касалликнинг жиддийлигига ишонмайди.

"Менимча, коронавирус — бу оддий грипп. Улар конференцияларда минглаб одамларнинг ўлими ҳақида гапиришяпти, аммо мен уларнинг барчаси коронавирусдан вафот этганига ишонмайман. 

Менга қолса, мавсумни қайта тиклардим ва мухлислар олдида ўйнаган бўлар эдим", — деди Таккони Football Italia нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Стефано Таккони 1983-1992 йилларда "кекса синьора" дарвозасини қўриқлаган.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика