UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Диёр Ҳолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  2 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  3 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  2 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  2 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  2 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11 16:26Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат"  15 16:02Месси навбатдаги бор энг яхши бўлди  11 15:24Ўзбекистон U-23. Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов ўз клубларига жўнаб кетишди  32 15:16Чемпионлар лигаси. "Бавария" - "Реал" ва "Боруссия" - ПСЖ. Тахминий таркиблар  11 14:55 ФАКТ. Индонезия Ўзбекистон дарвозасига бирорта аниқ зарба йўлламади   15 14:35Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"  0 14:01Ўзбекистон кубоги. "Машъал" гуруҳ босқичида ҳеч ким қила олмаган ишни бажарди  1

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади? Янгиликлар

"Ювентус" харажатларни камайтириш учун кимлардан воз кечади?

Туриннинг "Ювентус" клубида вазият ҳар томонлама жиддий.

Клуб 2023 йил ёзида ойлик маошларга тўланадиган маблағларни камайтиришни режалаштиряпти. Бунинг учун эса Адриен Рабьо, Хуан Куадрадо ва Анхель ди Мария каби ўйинчиларнинг баҳридан ўтиб юборишга тўғри келади. Фақат бу юлдузли номлар билан тўхтаб қолинмайди. Тарк этадиганлар рўйхати каттароқ. 

Турин клубига икки марта ижара асосида келиб кетганидан сўнг 2017 йил ёзида Куадрадо бутунлай қўлга киритилган эди. Колумбиялик ярим ҳимоячининг кетиш вақти келган кўринади. 34 ёшли футболчи "Монца"га мағлуб бўлинган учрашувни дисквалификация туфайли ўтказиб юборди. Бу ушбу мавсумда жамоасига ёрдам бера олмаган биринчи ўйин бўлди. 

Ёзда ПСЖдан келиб қўшилган Анхель ди Мариянинг шундоқ ҳам атиги бир йилга мўлжалланган шартномаси бор эди. Футболчи жамоадаги дебютидан буён бор-йўғи битта гол уришни эплай олди. "Сассуоло"га қарши кечган ўша учрашувда (3:0) у ўз ҳисобига ассист ҳам ёздириб қўйганди. Энг охирги ўйинда "Монца"га қарши кечган баҳсда у майдондан четлатилган эди.

"Манчестер Юнайтед" ёзда Рабьога жиддий қизиқиш билдирди. Энди у яна сотиладиганлар рўйхатига тушади. У жароҳат туфайли А Сериянинг охирги 3 та ўйинини ўтказиб юборди.

"Ювентус"ни молиявий қийинчиликлар сабабли тарк этадиганлар ичида ҳимоячи Алекс Сандро ва дарвозабон Карло Пинсольо номлари ҳам санаб ўтилган.

Юқоридаги 5 футболчининг Турин клуби билан битими 2023 йил ёзида якунига етади. Улар эркин агентга айланиб, жамоани тарк этишади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика