"Ювентус" Симеонени сотиб олмоқчи
05 июн 2022 20:42
Янгиликлар
"Ювентус" "Кальяри"нинг аргентиналик ҳужумчиси Жованни Симеонега қизиқиш билдирмоқда.
Манбага кўра, Турин клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини харид қилиш учун 15 миллион евро тўлашга тайёр.
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг ўғли, 26 ёшли Жованни ўтган мавсумда "Верона"да ижара асосида ўйнаган эди. Ҳужумчи 37 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Кальяри" билан шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Фикрлар