"Ювентус" раҳбарияти, шу жумладан, президент Аньелли ҳам истеъфога чиқди
29 ноя 2022 18:37
Янгиликлар
"Ювентус" раҳбарияти, шу жумладан, президент Аньелли ҳам истеъфога чиқди
"Ювентус" директорлар кенгаши, шу жумладан, президент Аньелли ҳам истеъфога чиққанини эълон қилди.
Раҳбариятнинг истеъфога чиқиш сабаби сўнгги ойлардаги "Ювентус" молиявий ҳисоботларининг прокуратура томонидан текширилаётгани билан боғлиқ. "Ювентус" раҳбарияти молиявий ҳисоботлардаги алдов ва бозорни манипулияция қилиш бўйича гумон қилиинмоқда. Жамоа эса ҳар қандай айбловларни рад этмоқда.
Жамоа вице-президенти Павел Недвед ва президент Аньелли ҳам тергов остида, уларга қарши суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ювентус" ўтган мавсум А Серияда 4-ўринин эгаллади ва 253,4 миллион евро зарар кўрди – бу кўрсаткич Италия жамоалари учун рекорд.
"Ҳал этилмаган юридик ва молиявий муаммоларин ҳисобга олган ҳолда, бошқарув кенгаши истеъфога чиқишга қарор қилди", – дейилади баёнотда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар