“Ювентус” Пьянич эвазига Фатини қўлга киритмоқчи
31 май 2020 07:05
Янгиликлар
“Ювентус” Пьянич эвазига Фатини қўлга киритмоқчи
Goal нашри хабарига кўра, Италия клуби раҳбарияти ушбу трансфер учун “Барса”га жамоанинг ёш, иқтидорли футболчиси Ансу Фатини Туринга олиб келиш вариантини таклиф қилган.
Жорий маввсумда Фати “Барселона” сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди. Футболчининг жамоа билан шартномасиа 2022 йилга қадар мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Фати “Басрелона” тарихида расмий ўйинларда майдонга тушган иккинчи энг ёш футболчи ҳисобланади. Бу борада рекорд Висенте Мартинесга тегишли. Вингер шунингдек, “Барселона” тарихида XXI асрда туғилиб, асосий таркибда майдонга тушган илк футболчи ҳамдир.
Миралим Пьянич 2016 йилда “Рома”дан “Ювентус”га кўчиб ўтган. У жорий мавсумда А серияда 22 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Фикрлар