"Ювентус" мавсум охирида Аллегрини истеъфога чиқариши мумкин

Aslanov Jasurbek
27 дек 2016, 13:29
"Ювентус" раҳбарияти жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегрини истеъфога чиқариши мумкин.

Италиялик мутахассис 2016/17 мавсум охирида ишсиз қолиши мумкин.

Маълум бўлишича, "Милан"га қарши Италия Суперкубоги баҳсидан сўнг, келишмовчилик содир бўлган.

"Кекса синьора" раҳбарияти бошқа мутахассислар номзодларини кўриб чиқмоқда. Кенгайтирилган рўйхатга Паулу Соуза ("Фиорентина"), Леонарду Жардим ("Монако") ва Эусебио Ди Франческо ("Сассуоло") киритилган.

А Серия турнир жадвали

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport